Dushanba, 29.04.2024, 00:19
Menyu

Forumga krish

Hisoblagich

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Sayt Soati

Kalendar
«  Dekabr 2010  »
DuSeChoPaJuShaYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 25

SAYT DO'STLARI
  • o'zbekona
  • Milliy teatr
  • Internet kafe

  • Ob-havo
    Все о погоде - Pogoda.uz

    Главная » 2010 » Dekabr » 21 » Пиримқул Қодиров
    17:57
    Пиримқул Қодиров

    Атоқли адиб, халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров 82 ёшида оламдан ўтди.

    Пиримқул Қодиров ўзбек китобхонларига ўзининг ўлмас асарлари билан улкан меърос қолдирди.

    Адибнинг "Уч илдиз", "Қора кўзлар", "Олмос камар", "Юлдузли тунлар", "Авлодлар довони" сингари романлари халқ орасида севиб ўқилади.

    Ўзбек халқининг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, адабиётшунос олим Пиримқул Қодиров 1928 йил 25-октябрда Тожикистон Республикаси Шаҳристон туманидаги Кенгқўл қишлоғида дунёга келди.

    1951 йилда Тошкент Давлат университетининг шарқшунослик факультетини тугатди. Кейин эса, М.Горький номидаги жаҳон адабиёти институтининг аспирантурасида таҳсил олди.

    Ёзувчи "Абдулла Қаҳҳорнинг урушдан кейинги ижоди" мавзусида номзодлик илмий ишини ҳимоя қилган.

    1954-1963 йилларда Иттифоқ Ёзувчилари уюшмаси қошида ўзбек адабиёти бўйича маслаҳатчи, 1963 йилдан Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тил ва адабиёт институтининг катта илмий ходими вазифаларида фаолият олиб борган.

    Унинг биринчи асарлари талабалик кезлари босмадан чиқади. "Студентлар" ҳикояси 1950 йилда, кейинроқ эса, "Жон ширин", "Кайф", "Олов" каби ҳикоялари ва "Мерос", "Нажот", "Саргузаштлар" номли қиссалари яратилади.

    Пиримқул Қодировнинг "Уч илдиз" романи 1958 йилда яратилган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар севиб ўқилади.

    Унинг нафақат ўзбек миллати, балки қардош халқлар орасида ҳам машҳур "Юлдузли тунлар" тарихий романи 70-йилларда яратилди.

    "Бобур Мирзонинг ҳаёти ва фаолиятига оид мавзулар чексиз. Бу уммонда ўнлаб, юзлаб адабий кемалар сузиши мумкин. "Юлдузли тунлар" ана шу маъжозий кемалардан бири тарзда юзага келди. Уни 1972 йилда илк бор ёзиб нашрга топширганимда тоғдай бир юк елкамдан тушгандек бўлган эди",-деб ёзганди ёзувчининг ўзи.

    Аммо, "Юлдузли тунлар" 1978- йилгача "мустабит тузим тазйиқи остида" чоп этилмайди.

    Ва ниҳоят асар "раҳматли Шароф Рашидовнинг ёрдами билан" китоб бўлиб чиқади.

    Ўшандан бери китоб ўзбек ва рус тилларида бир неча марта қайта нашр этилган. Бундан ташқари у ҳинд, урду, турк, қозоқ, уйғур ва туркман тилларига ҳам ўгирилган.

    Пиримқул Қодиров 1982 йил "Юлдузли тунлар" романи учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлади. Сўнгра Бобур ва унинг авлодлари ҳаёт йўлига бағишланган "Авлодлар довони" асари дунё юзини кўради.

    Сўнгги йилларда Пиримқул Қодировнинг "Она лочин видоси" романи, "Амир Темур сиймоси" илмий-тарихий асарлари китобхонларга ҳавола этилди.

    "Она лочин видоси" романида Амир Темурнинг суюкли ўғли Шоҳруҳ ва келини Гавҳаршодбегим билан боғлиқ воқеалар қаламга олинган.

    Адиб Л.Толстой, А.Чехов, К.Федин, Х.Деряевлар ижодидан қатор асарларни ўзбек тилига ўгирган.

    Пиримқул Қодиров кўплаб адабий-танқидий, илмий асарлар муаллифи ҳамдир.

    Ёзувчи 1994-йил "Шуҳрат" медали, 1998-йил "Эл-юрт ҳурмати" ордени ҳамда 2006- йил "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланган.



    shov-shuv.uz

    Просмотров: 1980 | Добавил: www | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    free counters
    UzDDS@mail.ru © 2024