Chorshanba, 15.05.2024, 02:53
Menyu

Forumga krish

Hisoblagich

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Sayt Soati

Kalendar
«  Yanvar 2010  »
DuSeChoPaJuShaYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 25

SAYT DO'STLARI
  • o'zbekona
  • Milliy teatr
  • Internet kafe

  • Ob-havo
    Все о погоде - Pogoda.uz

    Главная » 2010 » Yanvar » 27 » Подстава лойихаси давом этади! Севара Солиева мухаббат тузоғига тушди!
    11:43
    Подстава лойихаси давом этади! Севара Солиева мухаббат тузоғига тушди!


    Мазкур "подстава” бирмунча бошқача сценарийда ўтди ва бу вазифа "Журналист” реалити шоуси иштирокчиси Жамшид Сагдуллаевга юклатилган бўлиб, 3- босқич вазифаларидан бири эди.

    Лойихамизнинг навбатдаги бу сонини "Мухаббат тузоғи” деб номладик.

    Севара учун бу умуман кутилмаган холат бўлса, у шу куни кимгадир олам қувонч ва бахт онларини тақдим қилганини ўзи хам сезмаган бўлса керак.

    Сайтимизга мунтазам равишда ташриф буюрадиганлар хабари бўлса керак, айнан бизнинг сайтимизда актриса Севара Солиева билан боғлиқ мухаббат тарихи бошланганини. Интернет оламида хам биринчи бўлиб айнан бизнинг сайтда актриса Севара Солиевани таништириб у хақида ва «Пойма-пой” фильми хақида ёритилиб борилган.

    Шундан сўнг эса сайтимиз мухлиси унинг ашаддий мухлисига айланди-ю…воқеалар бошланиб, шу даражага етди-ки Алижон ўз севгисини далили сифатида Севарага куйлади хам.

    Бу тарона нафақат Интернет оламида, балки радиоларда хам янгради.

    "Журналист” реалити шоуси иштирокчилари бизнинг сайтимизга мос тушиши йўлида, сайтимиз лойихаларида хам синалади, шунинг учун 3 босқичда айримларга "Подстава”-"Тузоққа тушишириш” лойихаси сал осонлаштирилган кўринишда, яъни мухлис билан кутилмаган учрашув тарзида ўтказилиб, холатларни репортаж тарзида келтириши керак. Севара Солиева ва Алижонлар билан боғлиқ "тузоққа тушириш” Жамшид Сагдуллаевга топширилди.

    UzDDS

    Менинг вазифам : Севара Солиева ва унинг ашаддий мухлиси Алижон ўртасида кутилмаган учрашувни амалга ошириш эди.

    Сардор Комиловдан ( Сайёд ) "тузоққа тушириш” вазифасини олганимдан сўнг шу куниёқ ишга киришдим . Аввало вазифани , яъни, "тузоққа тушириш” хақидаги маьлумотни Алижонга етказишдан бошладим . Бошида Алижон менга ишонмади , лекин ”Журналист реалити шоу”си хақида айтганимдан сўнгина рози бўлди . Навбат Севара Солиевага келди , адашмасам у билан боғланишим учун бир кун вақтим кетди . Нихоят у билан боғланиб , интерьвю беришига бир амаллаб кўндирдим . Хуллас эртаси куни соат 10 : 00 да Севара Солиева билан Пед.Институт яқинида кўришишга келишиб олдик . Эртаси куни Севара Солиева келгунига қадар Алижон билан соат 9 :30 да ” Бобур ” истирохат боғи ёнида учрашдим . Келишилган вақтга етиб келган Алижонни қўлида бир даста гул ушлаб турганини пайқадим . Салом аликдан сўнг бирон ерда кутиб туришини , сухбат бошлаганимдан сўнг унинг телефон рақамига гудoк ташлашимни ва у сухбат бўлаётган кафега кириб боришини тайинладим.

    Кейин Севара Солиевани кутиб олиш учун келишилган жойга йўл олдим . Севара билан белгиланган жойда учрашдик ва сухбатни амалга ошириш учун шинамгина кафега йўл олдик . Демак кафега Mен , Севара хамда суратчи вазифасини ўз зиммасига олган дўстим Лазиз билан бирга кириб бордик ва сухбатни бошладик.


    Севара Солиева хакида қисқача маълумот : 

    - 1990 йил 12 июнда туғилган 

    - Буржи – эгизак 

    - Мучали – от 

    - Хориж тиллари лицейида тахсил олган 

    - Хозирда Тошкент Санъат Институти 2-босқич талабаси 

    ( контракт )


    1. Севара Солиеванинг болаликдаги орзулари ?

    C.C Болалигимда қўшиқчи бўлишни орзу қилардим . Болалигимдан Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини севиб тинглаб келаман.Шу даражада яхши кўрганимдан Юлдуз Усмонова ижросидаги қўшиқларини айтиб, сўзларини дафтарларга ёзиб юрардим. Лекин шу билан бирга кино сохасига хам қизиқишим кучли эди.Бирон бир фильмда , ёки , хеч бўлмаса рекламаларда роль ижро этишни орзу қилардим . Лекин тўғриси қандай қилиб кино сохасини танладим , ўзим хам аниқ билмайман. 

    2. Севара Солиеванинг мактаб чоғлари қандай кечган ?


    C.C - Мактабда жуда шўх қиз бўлганман.Мактаб даврида 3 та қиз ( Севара, Севара , Дилобар ) яқин дугона эдик.Ўша пайтларда , хозирги ”Се-танхо ” гурухининг қўшиқлари жуда машхур эди ва биз шу гурухга хавас қилардик.

    Биринчи марта 3та яқин дугоналар билан ”Cе-танхо” гурухининг ”Борсан” қўшиғини сахналаштиргандик. Кейин оддийроқ бўлсада ижод қила бошладик.Рақс тўгаракларига қатнашардик. Кейинчалик дугоналарим бошқа сохани танлашди , чунки уларни ота-онаси рухсат беришмаган эди. 

    3.Мактабда неча бахоларга ўқигансиз ?

    C.C - Бахоларим – 4 , 5 бўлган , лекин умуман 3 бахо олмаганман.

    4. Оилангиз хақида хам маьлумот берсангиз ?


    C.C- Оиламизда : Бувижоним , Отам – Онам , Опам ва ўзим.

    Лекин опам жиддийроқ касбни, яьни хуқуқшунослик сохасини танлаганлар.

    5 . Кино сохасига қандай кириб келгансиз ?


    C.C- Лицейни битириш арафасида турли хил кастингларда қатнашардим.Кейин Жахонгир Позилжонов томонидан суратга олинаётган ”Амакиваччалар” фильми учун дугонам билан бирга бориб , кастингда қатнашдим.Кутилмаганда Жахонгир ака қўнгирок қилиб , ғолиб бўлганлигимни айтдилар.

    Ушбу кундаги холатимни бутун умр унутмасам керак. 



    6. Кинодаги ролларингизга оилангиз ва якин инсонларингизнинг муносабатлари қандай ?


    C.C- Хозирча муносабатлари яхши.Хар холда Саньат институтида тахсил олаётганлигим сабабли рухсат беришмокда. Лекин кейинчалик оила қурсам турмуш ўртоғимни фикрига қарайман. Лекин оилани танлашим аниқ. 

    7. Кино сохасидан ташқари яна нималарга қизиқасиз ?


    C.C- Кўпроқ қўшиқчиликка қизиқаман. Юқорида айтиб ўтганимдек асли орзуим хонанда бўлиш эди . 

    8. Ёқтирган қўшиқчингиз ?


    C.C-Мен кўпчилик хонандаларни қўшиқларини севиб тинглайман.Лекин Юлдуз Усмонова қўшиқларини кўпроқ эшитаман , ёқтираман. 

    9. Режиссёрлар томонидан таклифлар бўляптими ?

    C.C- Таклифлар бўляпти . Лекин баьзи бирлари билан маьлум сабабларга кўра келиша олмадик. 

    10. Хозирги кунда қайси фильмларда роль ижро этмоқдасиз?


    C.C - Бугунги кунда бир фильмда кичик эпизод ролни ижро этмоқдаман. Лекин қайси фильм эканлигини айта олмайман.Бу сир.

    11. Мелодрама , комедия , трагедия , драма – ушбу жанрлардан қайси бирида роль ижро этган бўлардингиз ?


    C.C - Кўпроқ менга комедия жанри ёқади.Яна трагедияни хам ижро этган бўлардим. 

    12. Орзуингиздаги роль қайси ?


    C.C - Бўлади-ку, бировга ёмонлик тиламайдиган , шўх , яхши қиз, рoлларини жону – дилим билан ижро этган бўлар эдим. 

    13. ”Пойма-пой” фильми учун қанча гонорар олгансиз ?


    C.C - Хар холда бош роль бўйича дебют ишим бўлган.Унчалик кўп эмас. Ўртача. Узр , лекин аниқ цифрасини айта олмайман. 

    14. Ашаддий мухлисларингиздан бири бўлмиш , Алижонни сизга атаб куйлаган қўшиғига муносабатингиз ?


    C.C- ( Кулиб ) Ушбу қўшиқ менга ёқди. Биринчи марта ”Наврўз” радиосида эшитдим.Лекин тўғриси кутмагандим бу инсондан , менга атаб қўшиқ куйлашларини. 

    15. Бугунги кунда ўзбек фильмларига нималар етишмаяпти деб ўйлайсиз ?

    C.C- Нима етишмаётганини аниқ айтолмайман , лекин ўзбек фильмларига хар бир кичик деталларигача хам жиддийлик билан эьтибор беришларини хохлардим. 

    16. Сизнингча 10 йилдан сўнг ўзбек фильмлари қай холатга келади ? Фильмларимиз ”Оскар” мукофотини хам қўлга киритиши мумкинми ? Сиз нима деб ўйлайсиз ?


    С.С -Албатта қўлга киритади . Бизда хам дунёни хайратга соладиган фильмларимиз кўп . Хозир бизнинг фильмларимиз ривожланиш даврида . ХУДО хохласа бизнинг фильмларимиз хам катта маросимларда нуфузли совринларни қўлга киритади деб умид қиламан .


    17. Фараз қилинг , янги фильм суратга олинмокда . Сизни бош роль ижрочиси сифатида қабул қилишди . Лекин фильмдаги партнёрингизни танлашда режиссёрлар қийналишяпти . Сизга танлаш имкони берилди . Партнёрларингиз : Фаррух Соипов , Алишер Узоқов , Адиз Ражабов . Сиз кимни танлаган бўлардингиз ?

    C.C-Ушбу актёрларни энг истеьдодли , махоратли ижодкорлар сафига қўшган бўлардим . Масалан : 

    Алишер Узоқов – комедия жанрида ўз истеьдодига эга.Фильмларидаги хар бир харакати ўзига ярашиб туради.

    Фаррух Соипов – унга жиддий роллар мос деб ўйлайман .

    Адиз Ражабов - жиддий ролларни хам , комедияни хам маромига етказиб ижро этадиган ижодкор. Саволингизга келадиган бўлсам , тўғриси менга фарқи йўқ.



    18. Ўзингизга ёқмайдиган хислатингиз ?

    С.С-Тез хафа бўлиш одатим бор. Кўп шошиламан ,лекин шунга қарамай кечиримли инсонман . Чунки инсон бу дунёда кечиримли бўлиши керак . Кейин жуда ишонувчанман.

    19. қайси давлатга боргансиз ва қайси давлатга боришни орзу қиласиз ?

    C.C-Хеч қайси давлатга бормаганман . ХУДО хохласа АқШ давлатига бориш ниятим бор.


    20. Актёрларни нима юксакликка кўтаради ?


    C.C-Актёрлик махорати деб ўйлайман.

    21. Тушкунлик холатидан қандай қутиласиз ?


    C.C-Бундай холларда ёнимда хеч kим бўлмаслигини хохлайман. Бир ўзим қолиб фақат фикрлайман . 

    22. Машхур инсонларни нима кўпроқ ранжитади деб ўйлайсиз ?

    C.C- Агарда ўша машхур инсонни камчилиги юзига солинса , кўпроқ ранжиса керак. Лекин хамманинг хам ўзига яраша камчилиги бор-ку. 


    Ана шу вақтда Алижон билан келишиб олганимиздек, Севарага сездирмаган холда телефонига қўнғироқ қилдим. Бир неча дақиқадан сўнг кафега кириб келган Алижонни кўрган Севара қизиқ холатга тушиб колди. Севара Солиева нима дейишини билмай фақат куларди . Алижон эса биз билан бирга сухбатга қўшилди . 









    Алижонга ўз саволларимни беришни бошлабманки , хали- хамон сухбат қахрамони Севара Солиева ўзини кулгудан тўхтата олмасди . Мен эса тўғрисини айтсам шу холатда Севара Солиева жахл қилиши , ёки бўлмаса хафа бўлиши мумкин деб хавотирлангандим . Мен ўйлаганимдан хам кўра яхшироқ натижа берди.Сухбат навбати Алижон қурбоновга етиб келди.

    Алижон қурбонов – (қисқача ) 

    1989-йил 17 – июлда туғилган.

    Маьлумоти-ўрта махсус (колледж)ни битирган.

    Севара Солиеванинг энг ашаддий мухлиси.

    Алижон қурбонов – Севара Солиева учун ”Севара” деб номланган қўшиқ куйлашга хам улгурган. 

    1. Севараниниг қайси хислатлари сизни мафтун этди деб ўйлайсиз ?


    - А. қ- Ролларидаги шаддодлиги , хаётдаги – ўзини тутиши , соддалиги кўпроқ мафтун этди. 

    2. Шу кунгача унга севги изхор қилдингизми ?


    А. қ- Мана энди изхор қиламан . ( доимгидек кулгуни Севара Солиева бошлаб берди.) 

    3. Сизга нисбатан Севаранинг муносабати қандай деб ўйлайсиз ?


    А. қ – Янглишмасам яхши бўлса керак. 

    4. Куйлаган қўшиғингиз анча машхур бўлди десам адашмайман.Бу ғояни сизга ким тавсия қилди ?

    -А. қ-ғояни ўзим ўйлаб топдим. Ирода исмли опам ёрдамлари билан ушбу қўшиқни амалга оширидик. 

    6. Фараз қилинг , келажакда бир оилага айландингиз.Кейинчалик , Севара Солиевага фильмларда роль ижро этишига рухсат берасизми ? ( Бу савол Севарани ростмана шок холатига туширди. Сабаби мен унинг кўзларидан илғаб олдим ).

    А. қ- Хар ким ўзини севган касбини қилиши керак деб ўйлайман . Бу масалада рухсат берган бўлардим. 

    7. Шу кунгача Севара Солиева билан бир жойда ўтириб сухбатлашиш имкони бўлдими ?


    А. қ- Йўқ хали бунақа имконият бўлмади.Мана сиз туфайли сухбатлашиш насиб қилди.Яхши бўлди.( Кулиб)

    8. Бу воқеалардан оила аьзоларингиз хабардорми ?

    А. қ- Ха , оила аьзоларимнинг хабарлари бор.

    9.Муносабатлари қандай ?

    А. қ- Муносабатлари яхши томонга албатта. қўллаб- қувватлашмокда. 

    10. Хаётингизда энг қизиқарли воқеа ?


    А. қ- Хозир деб ўйлайман. 




    11. Севара сизни хаётингиздаги қизиқарли воқеа ?

    С.С- Пойма-пой филмида Адиз Ражапов билан бирга роль ўйнаганимнинг ўзи бир қизиқ воқеа. 




    12. Севара шу дақиқани ўзида сизда шундай имконият бор.Алижонга қандай маслахат , фикр билдирган бўлардингиз ?

    С.С- Биринчи навбатда ўқиш керак деб маслахат берган бўлардим.Кейин севги – мухаббатга хали эрта деб ўйлайман.( Худди шу вақтда Алижон бу фикрларни эшитиб, кулиб ўтираверди.)


    Сухбат якунида эсдалик учун расмга тушдик.Келажакдаги ишларига омад тилаган холда улар билан хайрлашдим.Сухбат анча кўтаринки рухда ўтганлигини айтишим мумкин.

    қўшимча маьлумот сифатида айтмокчиманки – Севара ва Алижон бир туманда истиқомат қилишади.Яьни , Тошкентнинг Сергели туманида.

    Ушбу вазифани бажаришда менга яқиндан ёрдам берган – Оила аьзоларимга , Сардор Комилов(Сайёд)га, "тузоққа тушириш” иштирокчилари – Севара Солиевага , Алижон қурбоновга, хамда дўстим Лазиз Собировга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


    sayyod.com

    Просмотров: 1877 | Добавил: www | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    free counters
    UzDDS@mail.ru © 2024