Dushanba, 29.04.2024, 04:43
Menyu

Forumga krish

Hisoblagich

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Sayt Soati

Kalendar
«  Mart 2011  »
DuSeChoPaJuShaYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 25

SAYT DO'STLARI
  • o'zbekona
  • Milliy teatr
  • Internet kafe

  • Ob-havo
    Все о погоде - Pogoda.uz

    Главная » 2011 » Mart » 26 » “Уммон барибир уммонде, нима бу,
    06:51
    “Уммон барибир уммонде, нима бу,
       Ўзбек мусиқа ва қўшиқчилик санъати узоқ асрлар давомида шаклланган бой мусиқий меросига, анъаналари ва мактабларига эга. Бугунги мазкур анъаналаримизни қайсидир санъаткор муносиб давом эттириб ўзбек мусиқа меросини бетакрор ижоди билан бойитаётган бўлса, айрим "зуллисонайн булбуллар”(мумтоз адабиётимизда бир ғазални икки тилда гўзал тарзда битган шоирлар шундай аталишган) эса ўзбек мусиқа ва қўшиқчилик санъатига умуман ёт бўлган ,ўзбек қўшиқчилик санъатининг обрўси ва савиясини туширадиган "саноат асарлари” (уларни санъат асари дейиш тугул санъат дейишга ҳам тилингиз бормайди) намуналари ила ўзбек қўшиқчилик санъатига ўзларининг "муносиб ҳиссалари”ни қўшишмоқда. Мақоламиздаги бугунги мулоҳазаларимиз бугунги ўзбек миллий ва замонавий қўшиқчилигидаги айрим дилни хира қилувчи ҳолатлар ва бу борадаги ютуқлар ҳақида.

    Бугун ўзбек шоу-бизнеси шиддат билан ривожланиб бормоқда. Кунда ёки кунора албатта қандайдир янги гуруҳ ёки қўшиқчининг номини эшитиш одатий ҳолга айланиб қолди. Гуруҳлар ёки санъаткорларингнинг номланиши антиқа. Бу ҳам шоу-бизнес талабида деяётган бўлишингиз мумкин. Аммо гуруҳ ёки санъаткорнинг номи маъносини тушунмай туриб, қўшиқни қандай тушуниш мумкин. Масалан, бугун ўзларини шоу-бизнес ва қўшиқчилик санъати вакиллари ҳисоблайдиган айрим гуруҳларнинг номларига эътибор беринг : "Bono(Nodir)”, "Benom”, "SamRas” Dias, Samir, Dineyra, Dr.Koks(Diyor), Serdar and Baxa, X-sation, Gruppa Grim, MarSel, Format, Dj Zoha, Aladdin, Bohosh (анча йиллар олдин ўзбек шоу-бизнесида энг антиқа номланувчи гуруҳ ёки қўшиқчилар сифатида "Dado”, Dj Piligrimm ва Оллоҳ раҳмат қилсин Radius-21 лар эътироф этилар эди.). Сиз юқоридаги номлардан бирор нима англадингизми тўғриси? Уларнинг қўшиқларини эшитиб кўрсангиз гуруҳ номи бунинг олдида ҳеч нима бўлмай қолади. Кўпчилик ёшларимиз орасида қўшиқлари "хит” даражасига кўтарилган ва ёшларимизнинг оғизларидан тушмаётган "Уммон” қўшиғининг бир қўшиғини эшитиб қолдим. Унда шундай сўзлар бор эди:

    "Уммон барибир уммонде,

    Ёқса ёқмаса қалей”. Сиз орфографик жиҳатдан хатоликни ҳисобга олманг, сабаби биз қўшиқ матнини айнан ижро этилиши бўйича келтирдик. Наҳотки гуруҳ йигитларига она тили ва адабиётдан яхши таълим берилмаган ёки уларнинг ўзлари яхши таълим олишмаган бўлса? Ахир қўшиқнинг гўзал ва бетакрор чиқишида матн катта аҳамиятга эгалигини элимиз ардоғидаги кўплаб санъаткорларимиз неча марталаб айтиб ўтишган-ку!

    Бугунги кунда ўзбек шоу-бизнесида "зафарли” ва омадли қадам ташлаётган, ёшларимизнинг севимли гуруҳига айланган "Божалар” гуруҳининг айрим сўнгги ижро этилган қўшиқларига ҳам назар ташласак. "Дурдона”, " Дачалар”, "Сурхон қизман” ва "Насиба”қўшиқлари савия жиҳатидан жуда паст, матни эса ўта саёз. Мисол тариқасида "Дурдона” қўшиғидаги матнга эътибор қаратамиз. "Жонима, ёрима, вой Дурдона” қўшиқнинг асосини ташкил этади, бу ҳам етмагандек қўшиқ ўртасида " I love you baby’ каби инглизча сўзлар, "йиртиқ шим, жинсида юрсам нима бўпти Дурдон” каби сўзлар нафақат адабий тил қоидалари меъёрларига балки, қўшиқчилик санъатимиз меъёрларига ҳам тўғри келмайди. Албатта кўнглингиздан "Жаҳонгир Позилжонов қўшиқларидан ҳам ўта саёз ва савиясиз қўшиқлар борку! " деган ўй ўтаётгандир. Бекорга Жаҳонгир Позилжонов ва "Уммон” гуруҳларини мисол тариқасида келтирмадик. Жаҳонгир Позилжонов бугунги замонавий қшиқчилигимиз ва шоу-бизнесимизнинг кўзга кўринган вакили. Шу сабабли унга кўплаб ёшларимиз тақлид қилишади, эргашишади. Аммо, аммо.... Жаҳонгир Позилжонов ўзининг айрим матни ўта саёз ва савияси паст қўшиқлари билан, бачкана қилиқлари билан ёшларимизга қандай ўрнак бўла олади. Боз устига мазкур қўшиқлар хусусий телеканаллар (марказий телеканалларда бундай қўшиқлар айланмаслиги кундай равшан, бу борада бир телеканал етакчилик қилади) орқали тинимсиз айлантирилмоқда. Бадиий кенгаш ва "Ўзбекнаво” эстрада уюшмаси наҳотки шундай қўшиқларга рухсат берса ёки панжа ортидан қараса? Ўша телеканалда бадииий кенгаш борми ўзи?

    Бугунги кунда ўзига ҳомий топа олмаган ёки бадиий кенгашдан ўта олмаган гуруҳ ёки санъаткорлар ўз қўшиқларини турли интернет сайтларига жойлаштириш, дискларини кўчаларда тарқатиш орқали ёки уяли телефон воситалари ёрдамида тарқатишмоқда. Уларинг аксарияти адабий тил меъёрлари жуда қўпол тарзда бузилган, турли сўкинишларга бой тарзда ижро этилган. "Bono(Nodir)” томонидан ижро этилган ва уяли телефонлар орқали тарқалаётган қўшиқлар юқоридаги фикримиз исботи бўла олади.

    Юқоридаги ҳолатларга қарши бадиий кенгаш томонидан қатъий чорлар кўрилса, турли интернет сайтларига жойлаштирувчиларга, дискларини кўчаларда тарқатиш орқали ёки уяли телефон воситалари ёрдамида тарқатувчиларга қарши миллий қонунчилигимизда ҳуқуқий асос яратилса замонавий эстрадамиз ва шоу-бизнесимиз юқори савияли, сифатли ҳамда бадиий жиҳатдан етук, пухта қўшиқлар билан бойиган бўлармиди?

    Марказий телеканаллармиз орқали қўйилаётган қўшиқларнинг матн муаллифи, мусиқа бастакори кўрсатиб ўтилмоқда , аммо мусиқий сайқал берувчи(оранжировкачи) номи кўрсатилмаяпти. Ваҳоланки қўшиқнинг дилга яқин, такрорланмас чиқишида уларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор-ку! Хусусий каналларда эса на матн муаллифи, на мусиқа бастакори келтириб ўтилади. Тингловчи билиши зарур қайси санъаткор қайси шоир ва бастакорлар билан ҳамкорлик қиляпти, шунда яратилган қўшиққа нафақат ижро этган санъаткор, балки матн муаллифи ҳам, бастакор ҳам бирдай жавобгар ҳисобланади.

    Бугунги шоу-бизнес ва миллий эстрадамизда Мусахон Нурматов, Дилшод Аҳмадшо, Иқбол Муҳаммаджонов, Акром Ибодуллаев каби бастакорларимиз самарали фаолият ижод қилишмоқда ва ўзбек қўшиқчилик санъатини сифатли, мазмунли қўшиқлар билан бойишига ўз муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

    Рэп йўналишидаги ҳолатга ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Юқорида келтирилган салбий ҳолатлар мазкур йўналишда ҳаи мавждуд. Фақат қувонарли томони шундаки халқимизнинг севимли шоири ва артисти Иқбол Мирзо ҳамда Озодбек Назарбеков саъй-ҳаракати билан рэп йўналиши ижодкорларининг Кенгаши тузилди. Мазкур Кенгаш рэп йўналишида ижод қилаётган ижодкорларга матн танлашда, уларнинг итжодий жиҳатдан мукаммал қўшиқлар яратишини таъминлайди.

    Мақоламиз аввалида бежизга буюк юнон олими Арастудан иқтибос келтирмадик. Санъатимиздаги мазкур ҳолат қачонгача давом этиши мумкин. Бугунги ёшларимиз енгил, савиясиз , бемаъно қўшиқлар оҳанги билан эмас, балки гўзал ва оҳанрабо каби ўзига тортувчи қўшиқлар билан камол топишини ўйладик холос.

    Просмотров: 1340 | Добавил: www | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    free counters
    UzDDS@mail.ru © 2024