Payshanba, 16.05.2024, 03:43
Menyu

Forumga krish

Hisoblagich

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Sayt Soati

Kalendar
«  Yanvar 2010  »
DuSeChoPaJuShaYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 25

SAYT DO'STLARI
  • o'zbekona
  • Milliy teatr
  • Internet kafe

  • Ob-havo
    Все о погоде - Pogoda.uz

    Главная » 2010 » Yanvar » 28 » УСМОНОВАГА МУРОЖААТ,ТАТЛИСАСГА ТАҚЛИД!?
    06:47
    УСМОНОВАГА МУРОЖААТ,ТАТЛИСАСГА ТАҚЛИД!?
    Мустафо бугун анчайин танилиб қолган хонандалардан. У куйлаётган ҳар бир тарона омма томонидан илиқ қарши олиняпти Демак, бесамар ижод кетаётгани йўқ! Миллий услубдаги тароналри орқали мухлислар топаётгани рост. Ижодкор тинимсиз меҳнат қилса, албатта, қадрланишига кўзи етган хонанда узлуксиз равишда янги қўшиқлар, янги клиплар яратишга бел боғлаган. Албатта, бу борада продюсернинг ҳам меҳнатини инобатга олиш даркор. Мустафо ва Нигора ижросидаги муҳаббатга йўғрилган, ҳазиломуз клип яратилган "Араззчи хоним” дуэти бугун кўплаб ёшларнинг қалбига йўл топишга топди-ю, катта жанжалга ҳам сабабчи бўлди! Ойбекнинг рашки қўзибми ё яна бошқа сабаб Нигоранинг Мустафо билан дуэт куйлганидан дарғазаб бўлиб, студияга, ижодкорлар йиғилган вақтда бостириб келди...Унинг жаҳл устидаги саволларига жавоб беришга эса Мустафо ҳам, Нигора ҳам тентираб қолди. Кўнгилсизлик, дилхиралик...Муносабтлар дарз кетдими ё аразлар унутилди, ҳозирча маълумот йўқ. Бироқ, яқин кунларда барчасига ойдинлик киритилади. Энди, Мустафонинг ижодий янгиликлари борасида тўхталсак, хонанда бир нечта янги қўшиқлар ёзишга улгурди. "Хонимлар ва жаноблар” шулар жумласидандир. Таронани илк бора тинглабоқ, Мустафонинг Татлисасга тақлид қилгани ҳақида сездик. Бу борада унинг ўзи нима деркин?
    -"Хонимлар ва жаноблар” Раҳматжон мусиқаси асосида яратилди. Бастакор Иқбол Муҳаммаджон ҳам ўз фикрларини ўртоқлашиб, мусиқанинг оригинал бўлиши учун кўмаклашди. Қўшиқ бошида "Ladies & Jentelmen” сўзларни куйлаганим бехос Иброҳим Татлисасни эслатиши, табиий. Тўғри, мен бу истеъдодли санъаткорнинг ашаддий мухлисиман. Бироқ, унинг қўшиқларидан кўчирмачилик қилиш одатини орттирмаганман! – дейди, Мустафо.
    Яна хонанданинг продюсери Иззат Облакуловнинг айтишича, Мустафо ўзбек санъати примадоннаси Юлдуз Усмонова ижодига ҳам мурожаат қилган. Бироқ, қайси тарона ремейки яратилгани ҳақида ҳозирча маълумот бергиси йўқ. Бироқ, яқин кунларда ҳаммаси ҳақида батафсил маълумот беришга ваъда берди.Қизиқ, Мустафонинг услуби зўр-у! Бир томонда Татлисас, иккинчи томонда Усмонова! "Осилсанг, баланд дорга осил” деганлари шу эканмикан? Аслида пастдан ҳам, юқоридан тушсанг ҳам барибир ер кўтаради. Бироқ, баландликни кўрганга нима етсин! Биз, бошқа фикрни айтмоқчимиз. Йиқилиш ҳақида шунчаки эслаб қўйдик, холос. Тилагимиз, юксак истеъдодли шундай улуғ санъткорларга ҳавас қилиб, бундан-да баландликларни забт этиш бахти насиб айласин!  

    Муҳими, ижодкорликка кўз тегмасин. Шундай тинч замонда, қуёш кулган маконда завқ ила ёниб куйлашга нима етсин?! Мустафо, баралла куйла!

    sayyod.com 

    Просмотров: 891 | Добавил: www | Рейтинг: 5.0/1
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    free counters
    UzDDS@mail.ru © 2024