Dushanba, 29.04.2024, 06:42
Menyu

Forumga krish

Hisoblagich

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Sayt Soati

Kalendar
«  Aprel 2011  »
DuSeChoPaJuShaYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 25

SAYT DO'STLARI
  • o'zbekona
  • Milliy teatr
  • Internet kafe

  • Ob-havo
    Все о погоде - Pogoda.uz

    Главная » 2011 » Aprel » 16 » “ЖУМОНГ ҚАЛЕЙСАН?”... СЕРИАЛЛАР БЕКОРЧИЛИК УЧУНМИ Ё БЎШАБ ҚОЛГАН ТВ-ДАСТУРЛАРНИ ТЎЛДИРИШ УЧУН?
    10:35
    “ЖУМОНГ ҚАЛЕЙСАН?”... СЕРИАЛЛАР БЕКОРЧИЛИК УЧУНМИ Ё БЎШАБ ҚОЛГАН ТВ-ДАСТУРЛАРНИ ТЎЛДИРИШ УЧУН?
    "ОХИРИНИ ЎЙЛАГАН ҚАҲРАМОН БЎЛА ОЛАДИ!”

    Фисққа чорлов сериаллардан,

    Кимдир излаб ёлғон Хизрни.

    Келинг азиз ўзбек ёшлари,

    Илм ила ёпинг телевизорни!



    Бугунги кунда марказий телеканалларимизда ҳам ва хусусий телеканаларимизда ҳам сериаллар намойиши аллақачон анъанага айланиб улгурган. Сериал бошланиши вақти яқинлашди дегунча ўзбек аёлларимиз, қизларимиз, ҳатто эркакларимиз ҳам телевизор қаршисига саф тортишиб мунчоқ кўзларини телевизорга қадашади. Мазкур жумлалардан сўнг англаган бўлсангиз керак бугунги мулоҳазаларимиз миллий ва хорижий сериаллар, уларнинг ижтимоий ҳаётга, ёшларимиз онги ва тарбиясига таъсири хусусида боради.

    Узоқ йиллар давомида ўзбек томошабини ҳоҳ у аёл, ҳоҳ у эркак томошабин бўлсин сериалларнинг турли тумани билан, яъни гоҳида ўзбек, гоҳо хориж сериаллари билан "ошно тутинди”. Ўзбек томошабини кўрмаган хорижий давлат сериали қолмади, ҳисоб. Узоқ йиллар мобайнида ўзбек хонадонлари телевизорлари орқали Лотин Америкаси давлатлари (Мексика, Куба, Венесуэла) сериалларини ҳам, кейинроқ корейс ва япон сериалларини, турк ва араб давлатлари сериалларини, хитой, ҳинд, инглиз, француз сериалларини ҳам "кўриш бахти”га муяссар бўлдилар. Ўзбек хонадонларида "Ёмғир симфонияси”дан тортиб "Муҳаббат симфонияси”гача, "Ёлғон асираси”дан тортиб "Муҳаббат асираси”гача (бу икки сериал Лотин Америкаси давлатларининг маҳсулоти), ҳатто йил фаслларининг барчаси билан аталувчи сериаллар ("Куз дўли”, "Қиш сонатаси”, "Ёз ифори”) "меҳмон” бўлишди. Гапни чўзмайликда телеэкранлар орқали намойиш этилаётган турфа сериалларнинг ўзбек ёшлари онги, руҳияти ва тарбиясига қандай таъсир ўтказаётгани масаласини таҳлил қилсак.

    Бугунги кунда Лотин Америкаси давлатлари сериаллари телеканаллармизда қўйилмаётган бўлса-да мазкур давлатларда ишланган сериал қандай бўлишини қадрли ўзбек сериалсевар мухлисалар жуда яхши биладилар, ҳар ҳолда Лотин Америкаси давлатлари томонидан ишланган сериаллар ўзбекона одоб-ахлоқ, тарбия, урф-одатлармизга, бир сўз билан айтганда, ўзбекона менталитетга умуман тўғри келмаслиги кўп бор такрорланган.

    Яқин йиллардан бери ойнаи жаҳонларимиз орқали "Денгиз ҳукмдори”, "Жумонг”, "Шерюрак”, "Сўнгги қиролича”, "Шаҳзоданинг қўшиғи”, "Қашқирлар макони”, "Йўқотилган йиллар” каби корейс ва турк сериаллари намойиш этилди. Айниқса корейс сериалларини томоша қилиб корейс халқининг тарихига, ўзига хос маданияти, санъати ва урф-одатига бўлган қизиқишимиз ортди. Аммо кўзгунинг олд ва орқа томони бўлганидек, юқорида номлари зикр этилган сериаллар таъсирида кундалик ҳаётимизда ва кўчаларда "антиқа воқеалар”га дуч кела бошладик. Масалан, корейс миллати давлатчилик тарихи акс этган "Денгиз ҳукмдори”, "Жумонг”, "Шерюрак”, "Сарой шамоли” каби сериаллар намойиш этилгач, кўчаларда ёш болакайларнинг қўлларига камон, ёғоч ёки пластмассадан ясалган қилич ушлаган ҳолда учратган бўлсангиз керак албатта. Ҳатто мазкур сериалларнинг бош қаҳрамонлари туширилган футболка (лекин бирор марта тарихимизда ўчмас из қолдирган Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди ёки машҳур шаҳарларимиз тасвири туширилган футболка кийган юртдошимизни учратмадим) кийган футболка кийган болакайларни айтмайсизми? Шу билан бирга ушбу сериаллар бош қаҳрамонларининг номлари ҳисобланган Жумонг, Де Жо Ёнг, Со Се Она ("Қашқирлар макони” сериали қаҳрамонлари Пўлат Алемдар, Мемати ва бошқалар ҳам худди шу каби) каби номлар "оддий лақаб”га айланиб қолди. Ёши катта кишиларни ҳам ўз жияни ёки маҳалладош болакайни "Жумонг қалайсан?” дея мурожаат қилганига сиз ҳам бир неча бор гувоҳ бўлгандирсиз? Бирор болакайга Жумонг ёки Де Жо Ёнг деб муржаат қилинганда, ўша болакайнинг юзида мазкур лақабдан фахрланиш туйғуси, ғурур кайфиятини кўришимиз мумкин эди. Ҳозирги кетишда ҳадемай ўзи ўзбегу исми корейсча ўғил қизларимиз пайдо бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Бундан бир неча йил олдин намойиш этилган ва ҳозирда ҳам кўчаларда дисклари(турк тилидагиси) сотилаётган " Қашқирлар макони” (Ёшларимиз орасида ушбу сериал PUSU – маъноси "тузоқ” номи билан оммалашган) сериали ҳам ёшларимиз орасида (мазкур сериалларни севувчи қизларимиз ҳам кўплаб топилар экан) ўзининг сезиларли "изи”ни қолдирди. Биргина мисол сериалнинг бош қаҳрамонлари Пўлат Алемдар (Нежати Шашмаз) мафия оламига барон бўлгач, турк мафияси анъаналарига кўра, бармоғига кумушдан ясалган баронлик узугини тақади. Сериалнинг мазкур воқеаси таъсирида ҳали уйланмаган ёш йигитлар, айрим мактаб ўқувчиларининг ҳам сериал бош қаҳрамони каби кумуш узук таққанини кўп марта гувоҳи бўлдим. Ҳатто пойтахт ва вилоятлардаги айрим заргарлик буюмлари билан савдо қилувчи дўконларда худди шу узукнинг турли нархларда савдо расталарида сотилаётганига гувоҳ бўлдим. Сериалдаги ибораларнинг ёшларимиз орасида жуда ҳам оммалашганини айтмайсизми? Бу ниманинг кучи ва таъсиридан? Албатта сериалнинг!!! Шунга шунча ваҳимами деяётгандирсиз? " Қашқирлар макони” сериалининг бош қаҳрамони ҳисобланган Пўлат Алемдар албатта ўз Ватани озодлиги, унинг тараққиёти учун курашувчи образ. Аммо у мафия оламининг вакили ҳисобланади ва ўз мақсади йўлида баъзан ҳоҳлаб, баъзан ҳоҳламай душманларини турли йўллар билан йўқ қилади ёки ўлдиради. Сериал воқеалари асосини ҳам асосан турли отишувлар, суиқасдлар ва қотилликлар ташкил этади (фақатгина Пўлатнинг ота-онаси Умар ота ва Назифа оналар билан муносабатлари бундан мустасно). Энг ачинарли томони шундаки, "Қашқирлар макони” сериали таъсирида айрим ёшларимизда зўравонлик, ўз мақсадига куч ва таҳдид билан эришиш кайфияти вужудга келгани сир эмас. Фуқаролик судида котиб бўлиб ишловчи яқин дўстимнинг берган маълумотларига кўра, академик лицей ўқувчиси бўлган балоғат ёшидаги ўсмир дўстлари билан ўз холасининг уйига ўғирликка тушган. Ушбу ўғирлик аниқ ва пухта тузилган режага асосланган бўлиб, "уддабурон ўсмирлар” режасининг номи айнан "Қашқирлар макони” билан аталганига нима дейсиз?

    Биз мазкур сериални кўришни ҳеч кимга таъқиқлаймиз. Фақат бир нарсани эсдан чиқармаслигимиз лозим, ушбу сериал балоғат ёшидаги ўсмирлар ёки мактаб ўқувчилари учун эмас. Балки оқ-қорани таниган, ёт таъсирлар таъсирига тушиб қолмайдиган даражада ўз қарашларига эгалар учун мўлжалланган. Демоқчиманки, бошқаларнинг турли жабҳадаги ютуқларига ҳавас қилиш, улардан ўрнак олиш яхши. Бироқ бу ҳавас, бу ўрнак зинҳор-базинҳор қуруқ тақлиддан иборат бўлиб қолмаслиги, ҳеч бир миллат ўзлигини йўқотмаслиги керак.

    Лекин шу ўринда томошабинни ҳам айблаш ноўрин. Сабаби уларнинг эҳтиёжини қондирувчи миллий сериаллар бугун жуда ҳам кам, тарихий сериалларни гапирмаса ҳам бўлади. Амир Темур ёки Жалолиддин Мангуберди шахси ёритилган, болакайлар кўриб мазза қиладиган кинофильм тугул мультфильм яратилмаган ҳатто. Бугун халқимизда миллий меросимизни, ўзбекона турмуш тарзимизни ифодаланган миллий сериалларимизни томоша қилиш, ундан маънавий озуқа олишга иштиёқ ва эҳтиёжи бор. Ўзбек томошабини ўз миллий қаҳрамонларини, уларнинг образлари орқали гавдаланадиган ўзбекка хос характерни доимо севиб томоша қилади ва кутиб қолади.

    Мулоҳазаларимиз муқаддимасида "Қашқирлар макони” сериалида жаранг сочган ва ёшларимиз орасида машҳур иборага айланган "Охирини ўйлаган қаҳрамон бўлолмайди” иборасининг аксини бежизга келтирмадик. Ўзбек халқи ҳамиша эртасини ўйлаб яшайди, фарзандларимизни, балоғат ёшидаги ўсмир йигит ва қизларларимизни бегона менталитет, маданиятга хос сериаллар таъсиридан асрайлик!!!


    Просмотров: 1814 | Добавил: www | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    free counters
    UzDDS@mail.ru © 2024