Бахор, янгиланиш, янги йил, янги имидж ва янги харакатлар! Мазкур тадбирдан шоу-бизнесга алоқадор хабарлардан қисқа ва лўнда:
-Хосила Рахимова, кураш хақидаги қўшиқ билан чиқиб курашчи йигитни елкаси оша улоқтирди. Санъаткор сифатида махоратли ижрочи лекин аёл кишига на қўшиқ ва на бу қилиқлар ярашмаган менимча.
-”Сарбон” гурухи солисти Фарход Саидовни қўнғироқ сочда кўриб ўргангансиз, лекин бу тадбирда у нақ ўзбекча Элвис Пресли соч турмагида пайдо бўлди.
-”Хўжа” гурухи солисти Иззат Ибрагимов ўзгача бир кўтаринки кайфиятда, жуда бир.. .хммм..югуриб чиқиб, югуриб-югуриб, сакраб-сакраб, кескин харакатлар билан чиқиш қилди. Шахсан мени ажаблантирди.
-Малика Эгамбердиева деган хонанда нақ Гулсанамнинг копияси, тақлид деб хисобладим.
-Дилноза Исмияминовани доим сап-сариқ "бляндинка” сифатида кўриб ўргангансиз, бу тадбирда у янги имиджда намоён бўлди, жигарранг ва қўнғироқ сочлар. Жуда ярашган.
-Сардор Рахимхон, стилистни ишдан бўшатишни яна бир бор маслахат бераман. Ёки стилист ўзларими? Билмадим, ўхшамаган галстук ўрнига сариқ нимадир бу овқатланиш салфеткасими ё эски европа замонидаги колготка кийиб юрадиган эркакларнинг бўйнидаги атрибутидан андазами тушунарсиз. Кейин костюмдаги ёпиштирилган гуллар…ғалати..
-Якунланишдаги фишка бу Мадина Мумтознинг "взрыв эмошен”и бирпасда шоу-бизнес оламида катта шов-шув бўлди.
uz.sayyod.com
|