Chorshanba, 25.06.2025, 20:14
Menyu

Forumga krish

Hisoblagich

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Sayt Soati

Kalendar
«  Aprel 2010  »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 25

SAYT DO'STLARI
  • o'zbekona
  • Milliy teatr
  • Internet kafe

  • Ob-havo
    Все о погоде - Pogoda.uz

    Главная » 2010 » Aprel » 8 » «24» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН
    07:49
    «24» ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН

    nullПремьерага келган томошабинлар орасида режиссёрлар Саид Мухторов, Соҳиб Аббосхон, Бурхон Шаропов, киношунос Шоира Рауфбоева, актёрлар Ҳошим Арслонов, Шуҳрат Нуралиев, Алишер Узоқов, хонанда ва актёр Самандар, актрисалар Шахзода Матчонова, Дилором Мирзаева, хонанда ва режиссёр Мансур Сулаймонов,хонанда Миржамол, "Дилшох” гуруҳи, бошқа сайтлар вакиллари катта залга йўл олишди.


    Катта залда фильм бошлангунга қадар, томошабинлар ўз жойларини эгаллаш билан банд бўлишди.

    Соат 18.35 ларда фильм ижодкорлари саҳнага чиқишди.

    Фильм премьерасини актёр Босит Раҳматов очиб берди ва фильм ижодкорларини таништириб ўтди.



    Актёр Адиз Ражабов эса Босит Раҳматовни ҳам томошабинларга таништирди.

    Шундан сўнг, режиссёр ва актриса Мунаввара Абдуллаевага сўз берилди. Мунаввара Абдуллаева режиссёр Дилбек Тўраев ўғли эканлиги ҳақида этиб ўтди. (Фильмда Мунаввара Абдуллаевани ўзи ҳам бош қаҳрамоннинг онаси ролини ижро этган)


    Фильм намойиши бошланди.

    Фильмда асосий ролларни актёр Адиз Ражабов, хонанда Диёра ҳамда Доктор Д (Дилмурод Эргашев) ижро этишган бўлиб, улардан ташқари, актриса Нодира Махмудова, актёрлар Хайрулла Саъдиев, Ҳамид Тошпўлатов, Босит Раҳматов ва дебютант актёр Улуғбек Абзаловлар ҳам суратга тушишган.

    Фильм намойиши тугагач, бу сафар премьерага ўзгача ёндошиш мақсадида томошабинлар фикрлари билан қизиқдик.

    Рустам Азимов (таржимон): – Фильм давоми бордек якунланди. Фильм ижодкорлари нимадир янгилик қилишга уринишган. Масалан, Адиз Ражабовни қаҳрамонини туши билан боғлиқ лавҳалар қандайдир сирли кўринган, аммо давом эттирилмай очиқ қолган. Лекин, фильмни умумий мазмуни ҳар доимгидек бадавлат ва ёшларни севгисига қарши ота, жонкуяр она, бадавлат қиз ва бечораҳол йигит ҳамда, жиноятчилар билан боғлиқ бўлиб қолганга ўхшайди.

    Исмоил Жўраев (педагог): - Фильмда менга операторлик иши ва мусиқа ёқди. Фильм мазмунига келсак, бошқа яқин орада суратга олинган фильмларга ўхшаш жойлари кўп деб ўйлайман. Фильмда вақтни қадрига етиш керак деган тушунча бор. Лекин, нимагадир фильмдаги ҳеч қайси образ томошабин учун янгилик эмас ва ёдда қолмайди.

    Собир Исахўжаев (ҳуқуқшунос): – Бу фильм менга хориж фильмларини эслатди. Фильмда янгича услуб яратишга ҳаракат қилинган, лекин негадир фикр тугалланмай қолгандек. Менга актёр Адиз Ражабовнинг ижроси ёқди, аммо актёр тўла очиб берилмаган назаримда. Менимча, актёрлар жамоасидан етарли даражада фойдаланилмаган деб ўйлайман. Негадир актёрлар ижроси томошабинларни унчалик таъсирлантира олмади. Лекин, бу фильмдан инсон ҳаёти бир неча соат давомида қанчалик ўзгариши мумкинлиги ва ҳаётда кутилмаган вазиятлар бўлишини тушуниш мумкин.

    Муножат Усмонова (уй бекаси): – Фильм тез тугаб қолди. Адиз Ражабовни қаҳрамони Санжарни тирик қолган-қолмагани номаълум бўлиб қолди. Фильмда Санжарни бемор онаси учун шунчалик ҳаракат қилгани менга ёқди. Санжарни тушида унга ўқ отишган жойида қон табиий чиқмагандек. Ўзи фильмга нимадир етишмагандек туюлди менга. Фильм режиссёрни дебют иши экан, омад тилайман.


    uz.sayyod.com

    Просмотров: 935 | Добавил: www | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    free counters
    UzDDS@mail.ru © 2025