Кечагина янги йил билан бир биримизни табриклаётгандик… Мана бахор хам кириб келди.. Йиллар бешавқат, ойлар шошмоқда.
Вақт беаёв кунни варақлар..
Кимлар улгурди, кимлар эса йўқ.
Ким йил бошидан бу кунгача эришди, ким эса умр дафтарига яна бир армон ёзувини мухрлади.
Ким севди, ким бахордан кутмоқда нажот….
Кимлар бу кунга етиб келиб бу сатрларга рўбарў келди, кимлар эса афсус энди йўқ…
Бари энди бефойда, асосийси бугунги кун ва эртанги кунлар. Янги режалар. Олдинда бирпасда етиб оладиган ёз, куз ва яна қиш турибди. Унгача ишлар бисёр. Бахор каби уйғониш, гўзаллик ва шодлик билан бошлайлик. Хар бир ишга юзда табассум, кўнгилда тетик бир кўтаринки кайфият билан бошлашлик хар доим ижобий самарасини бериши тайин. Бу сатрларни ўқиётганларни бахорнинг илк куни билан табриклаб, келгуси хаётларида кайфиятлар шу бахор ели каби ёқимли, кунлар ирмоқлар шовқини каби шодлик, ўзларига олам олам гуллардек гўзаллик, назарлар бахор офтоби каби илиқ, аталган сўзлар қушлар нағмаси каби мафтункор бўлишини тилайман. Бахордаги ёмғирлар эса…
 Шодлик кўз ёшларидек кўз ёшларга нима етсин? Бахор ёмғири бунча хуш ва ёқимли, кўз ёшларингиз хам фақат қувонч, шукрона ёшлари бўлишини хохлардим.
Мухожирда бўлганларга эса она Ватанга эсон омон қайтиб, бахор ойларида қувонч бирла кўришиш насиб этсин.
Ватан билан узвий боғлашда озгина бўлса-да хисса қўшаётган бўлсак, бенихоя бахтиёрмиз.
Ўзбекистон сизларни соғинди.
Хаммага бахор муборак!
Сумалакни соғиндингизми? Фақат сиз учун ва хамиша сиз билан:
Sayyod.com va Uzdds жамоаси.
|