Menyu |
|
 |
Forumga krish |
|
 |
Hisoblagich |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
 |
Sayt Soati |
|
 |
Kalendar |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Ob-havo |
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2010 » Mart » 24 » Йиғлама Юлдуз… сен барибир…
09:55 Йиғлама Юлдуз… сен барибир… |
Байрам тадбири кўриб ўтирар эканмиз, тадбир сўнгидани кузатиб ўтирган онам:
-Юлдуз барибир бошқача якунларди. баданим жимирлаб кетарди қўшиғидан. Жуда таъсирли чиқарди. Билмадим, хонандалар хар қанча махоратли ва чиройлик қўшиқлар қилмасин, негадир таъсир қилмаяпти. Хис йўқдек…
Негадир бу тадбирларни кўриб йиғлаётган Юлдуз кўз ўнгимга келди. Билмадим, тирик одам ўрнини бошқаси босганини кўрса қандай қувонади? Ўрнини эгаллаган машхур хар қанча иқтидорли ва лойиқ бўлмасин, ўкинган ижодкорда хасад хисси бўлмайди, у ўзини тирик бўла туриб ўлгандек хис қилса керак.
Ижодкорнинг ўлими ана шу бўлса керак.
Бу менинг шахсий фикрларим. Юлдуз Ибрагимовнани инсон сифатида билмайман ва унга нисбатан ўз қатъий фикрим хам бўлиши мумкин, лекин хозирги тан олиб ёзаётган нарсаларим инсоннинг ижод қиёфасига аталган.
Унинг ижод қиёфасидек бошқа бўлмаса керак.
Инсон сифатида у қанчалик кучли эканлигини харакат қилиб исботламоқда. Аёл хам шу қадар кучли бўладими?
Мен учун фарз бўлган онамнинг сўзларини ёзишга қарор қилдим. Бу сўзлар айтилганда эса дархақиқат ўйланиб қолдим. Ижодий қиёфа….
Узр, субъектив ва шунчаки шахсий фикр сифатида қабул қилинг, лекин сўнгги тадбир қўшиқларидан хисланмадим….
Балки Юлдуз Ибрагимовнанинг кучли ва матонатли жуссасида ўкинч хосил бўлмас, балки қатъий нигохида кўз ёшлар хира тортмас.
Унинг, балки, йиғлаётган ижодий қиёфасига айтгим келди:
Йиғлама Юлдуз, сендек хеч ким бўлолмади. Сен барибир Юлдузсан ва шундайлигингча, тириклигингча афсона бўлиб тарихга кирдинг.
Ўкинма Юлдуз, одамлар қалбини титратиб, этини жунжиктира олган Юлдуз барибир битта…
Сайтимиздаги "Наврўз” байрамини Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова якунлайди!
uz.sayyod.com
|
Просмотров: 976 |
Добавил: www
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
 | |  |
|