Бугун Москва вақти билан соат 7-52да "Лубянка” метро станцияси ва соат 8-37да "Парк культуры” метро станцияларида кучли портлашлар содир бўлди.
Хозирга қадар олинган маълумотларга кўра умумий хисобда 37 одам халок бўлиб, 62 киши турли жарохатлар билан шифохонага етказилган. Улардан 30-таси оғир ахволда.
Мазкур портлашларнинг сабабини теракт деб тахмин қилинмоқда, яъни шахидлар вагонга кириб ўзини портлатган, портлаш кучи хам хар икки жойда бир хил кўринишда. Хар икки шахидлар аёл бўлган, воқеа жойидан топилган ашёвий далиллар шуни кўрсатмоқда.
Худо кўрсатмасин албатта, лекин мабодо ватандошлар бўлса 8-495-622-14-30 ва 8-495-624-34-40. телефон рақамлари орқали маълумотларни олишингиз мумкин.