СТУДИЯЛАР ХАҚИДА ОЧИҚ ТАҲЛИЛ!
Мустақилликдан сўнг Ўзбекистонда санъат соҳасида кўплаб ўзгаришлар юз берди. Санъатнинг мусиқа йўналишида бир қатор янги ғоялар, янги лойиҳалар амалга оширилди. Мусиқа йўналишидаги энг катта янгилик эса янги овоз ёзиш студияларининг ташкил этилишидир. Уларнинг йўналиши, ташкил этилиш вақти ва фаолият услуби бир-биридан фарқ қилиши мумкин, лекин мақсади битта яъни томошабинларга сифатли мусиқа тақдим этиш, санъат соҳасида янгилик яратиш. Бугунги кунда Ўзбекистонда кўплаб овоз ёзиш студиялари мавжуд бўлиб, улардан энг фаолияти кўзга кўринганлари "ТАРОНА РЕКОРДС” (TARONA RECORDS), "ПАНТЕРА СТУДИО” (PANTERA STUDIO), , "МУВАД ВИДЕО” (MUVAD VIDEO), "АКФА МЕДИА” (AKFA-MEDIA) ва "ОҲАНГ МЕДИА” (OHANG MEDIA) студияларидир.
"TARONA RECORDS” нафақат Ўзбекистонда балки Ўрта Осиёдаги энг йирик овоз ёзиш компаниясидир. Компания 1998 йил 13 майда ташкил этилган. Компания таркибига "Тарона-концерт” продюсерлик ижодий маркази, "Ўзбегим таронаси” радиоси в
...
Davomi »