"ЕТТИ ҲАЙКАЛ ВА БИР КАЛ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН
5 февраль
Соат 18.00 га яқинлашаётган вақт, ёмғир ёғаётганига қарамай, Алишер Навоий номидаги кинотеатр ёнида кўп томошабинлар йиғилишаётганди. Катта залга кириб борганимда, премьерага таклиф қилинган ижодкорлар бирин-кетин кириб келишарди. Булар киношунос Шоира Рауфбоева, шоир Бобур Бобомурод, режиссёрлар Иброҳим Расулов, Бурҳон Шаропов, Соҳиб Аббосхон, Жаҳонгир Аҳмедов, оператор Талъат Мансуров, қизиқчилар Обид Асомов, Ўткир Муҳаммадхўжаев, телебошловчи Роксана, актёрлар Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, хонандалар Шароф Муқимов, Мансур Сулаймонов, "Божалар” гуруҳи, Отабек Муталхўжаев, Санжар Усмонов ва бошқалар.
Саҳнага бошловчи сифатида чиққан қизиқчи Мирзабек Холмедов жойларини излаётган томошабинларга қарата, тезроқ ўтириб олинглар, дегандай ҳазил гап қилди ва тезгина навбатни курсдоши пародиячи қизиқчи Жакбарали Жўраевга берди. Лекин Жакбарали Жўраевни устоз санъаткорлар Сойиб Хўжаев, Олмахон Ҳайитова, Ғуломжон Ёқ
...
Davomi »