"Истиқлол” саройида тумонат одам. Балконнинг энг сўнгги қаторлари ҳам мухлислар билан тўлди. Интиқ кутилган бахмал духоба очилади. Катта экранлардан иборат декорация. Райҳоннинг қаердан пайдо бўлиши қизиқ. Ниҳоят, экранда намойиш этилган ниҳол ундираётган қизалоқ рамзий маъносида хонанданинг бир неча йиллик ижодига бағишланган видеолавҳадан сўнг, саҳна устига лифт орқали кўтарилган, турли чироқчалар билан безатилган ажойиб "уйча” ичидан хонанда "Сен билан” қўшиғи орқали чиқиб келади. Мухлислар олқишлайди! Райҳон қизил атиргул янглиғ либосда лов-лов ёнади. Биринчи диққатни тортадиган нарса мусиқачиларнинг жонли ижроси! Қўшиқлар фонограммадан янграмаётгани шундоқ билинади. Бугун эътиборингизга Райҳоннинг узоқ кутилган концертидан бир неча тафсилотларни ҳавола этмоқчимиз: 1.”Баркамол авлод” йили муносабати билан концертда кўплаб истеъдодли болажонлар ижодидан баҳраманд бўлиш ва завқланиш мумкин. Турли миллат ва элатлар мадананиятига алоҳида эътибор қаратилган. ... Davomi »