Chorshanba, 25.06.2025, 21:31
Menyu

Forumga krish

Hisoblagich

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Sayt Soati

Kalendar
«  Fevral 2010  »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 25

SAYT DO'STLARI
  • o'zbekona
  • Milliy teatr
  • Internet kafe

  • Ob-havo
    Все о погоде - Pogoda.uz

    Главная » 2010 » Fevral » 24 » “Ё махоов, ё ма сооов” ёки Даврон ва Нилуфар орасидаги…очиқ сухбат!
    15:15
    “Ё махоов, ё ма сооов” ёки Даврон ва Нилуфар орасидаги…очиқ сухбат!
    null
    -..Даврон Нилуфарга тарқалган видеолавха хақида савол берди!!!

    -..Ўйинчилар билан хиёнат мавзуси….

    -…тўйларда олдингизга келиб «ликкил”лашгандан кейин кўз кетади,

    -..Нилуфар Шоира Отабековани танқид қилдими$CUT$?

    -Шоира Отабекова болаликдан Сизни санъатингизни севиб ният қилганми, ёки хозирги мавқеингиздан фойдаланмоқчи бўлдимикан?

    -..америкалик, европаликларни бошини кўрсангиз думалоқ тухумга ўхшаш.

    -Халқ аёл санъаткорларни нотўғри тушунади, оиласи бузулганларни хам, бунга нима сабаб?

    -"Ўзга юртда подшох бўлгандан кўра, ўз юртингда гадой бўл”



    Даврон Эргашев эрсиз санъаткор аёллар мавзуси

    Нилуфар Усмонова эрнинг калтагини еган келинлар мавзуси..
    Навбатдаги "Журналист-юлдуз” лойихамиз мехмонлари Даврон Эргашев ва Нилуфар Усмонова ўзларини журналист сифатида намоён қилишади. Биринчи бўлиб, гарчан тайёрланиб келмаган бўлса-да, импровизацион тарзда Нилуфар Усмонова бошлайди


    Нилуфар:- Миллий қўшиқлар билан тўйларда яхши оммалашган Даврон бирдан "Марио” йўналишига ўтгани билан, барибир тўйларда ўз миллий шарқона репертуари билан иштирок этаркан. Қай йўналишда давом этасиз энди?

    Даврон:-Тўғри, ёшларбоп йўналиш бўлгани билан катта ёшларга барибир кўпроқ миллий йўналиш яқинроқ. Лекин ўша тўйдаги публикага қараб мослашишга харакат қиламан. Шунинг учун илк шарқоний йўналишни давомлашни бошладим.

    Нилуфар:- Лақабингиз барибир "Марио” бўлиб қолган

    Даврон:-Ха, Даврон Эргашев деса танимайдиганлар "Марио” деганда танийдиганлар кўп. Аввалига хафа бўлардим, кейин кўникиб кетдим.

    Нилуфар:- Болаликдан лақаблар кўп бўлади, Сизда қандай лақаблар бўлган ва уларнинг қай бирлари ёққану, қай бирлари ёқмаган?

    Даврон:-Болалигимда "жингалак” дейишарди, хақиқатдан сочларим жингалак бўлган. Кейин «кичкина” дейишарди (кулишади). Мана учинчи лақабим эса "Марио”, хафа бўлиш, ёқмаслик йўқ.

    Нилуфар:- Оилалик уйланган инсонсиз, уч фарзанд отасисиз, лекин лақаблардан яхши кўрибми халқ барибир ёшлардек муносабатда бўлади. Энди тўйларга борасиз, атрофингизда қизлар кўп бўлади, барибир улар бўйдоқдек қабул қилишади, ўйинчилар деймиз, кўз кетиб, хиёнат тарафга хаёл кетиши бўладими?

    Даврон:-Лекин хақиқатдан ёш кўринаман, шунақа дейишади, хурсандман. Учинчи фарзандли бўлиш арафасидаман Худо хохласа май ойларида. Албатта эркак кишимиз, менимча хамма эркак қарайди, лекин хаммага хам қарайвермаймиз (кулишади), мисол-да. Тўйларда олдингизга келиб «ликкил”лашгандан кейин кўз кетади, лекин хиёнат қилмаганман, хотинимни севаман. Севиб уйланганман, хотиним хам тушунади мени. Шунинг учун хаттоки иккинчи хотин деган нарсалар хақида ўйламаганман хам.

    Нилуфар:- Америка ва Туркияга кўп саёхат қилиб турасиз, қизиқ воқеалардан гапириб берсангиз, масалан Туркияга борганингизда қайчи керак бўлгани

    Даврон:-(кулади) Тўғри-тўғри, Саман (Самандарни назарда тутади) айтибди-а демак? Қайси шахарга борсам ўзи луғат олиб юраман. Қайчи керак бўлиб Саман "Даврон турк тилини биласанми, мен билмайман” деганида, "Ха ман турк тилини ёмон қиламан” деб борганимиздан кейин «афандим биза қайчиии керак” дегандим,(кулишади) кейин луғатни очиб қараб, "макак” эканлигини билиб тушунтирганмиз.

    Нилуфар:- Машхур инсон бошқа давлатга чиққанида оддий инсон. Ўз юртида юлдуз бўлмаган, ўзга юртда юлдуз бўла оладими?

    Даврон:-Айтишади-ку, "Ўзга юртда подшох бўлгандан кўра, ўз юртингда гадой бўл” деб. Қайси шахарга бормай узоғи билан бир хафта, кейин зерика бошлайман. Чет элга дам олгани борамиз холос.

    Нилуфар:-Бир тарфадан бу ерда топган пулларимизни ўша ерда ишлатиб келгандан кўра, шу ерда Самарқанд, Бухороларга бориб дам олиб келиш яхшимасми? Шунчаки ўзингникидан ортса бошқага деган нарса бор, агар юлдузлар буни тарғибот қилса халқ ёндошармикан? Масалан Даврон 5 йил хеч қаерга чиқмай халқинг учун фақат ўзимизни дам олиш масканларимизни тарғибот қил деса.

    Даврон:-Бир сезонда бир икки маротаба барибир Самарқанд Бухороларга барибир хизмат юзасидан бориб турамиз, Дўстларим билан хам зиёратларга бориб турамиз. Ўрнак бўладиган даражада албатта халқ қилади. Албатта шундай таклиф қилишса қиламан. Халқ учун, юрт учун тайёрмиз, тўғриси чин дилдан.


    Нилуфар:- Нафақат мени балки, бошқаларни хам қизиқтирса керак, биринчи мухаббатингиз ким бўлган?

    Даврон:-Мени биринчи мухаббатим Оллох. Мактаб давридаги қизиқиш ёқтиришлар барибир ақл кирмаган давр ва жиддий эмас, хотинимни севиб уйланганман.

    Нилуфар:- удум ва иримлар орасидаги фарқлар.

    Даврон:-Иримлармаску, лекин, удумларни қилиб турамиз, масалан қон чиқариш бор, қурбонлик келтириш. Кейин кўпчилик нарсаларни унутиб юборишяпти, бекиш деган нарсалар бор, лекин хозирги чақалоқлар деярли бешикда ётмаяпти. Чақалоқни хам шифохонадан йўргакда эмас, кийинтириб олиб чиқишяпти, бу нотўғри, барибир ўзимизнинг ўша эскича удумларимиз бошқача.

    Нилуфар:- Бешик боласи бек боласи. Ўзингиз бешикда ётганмисиз? Ва неччи ёшгачалигини айтишганми?

    Даврон:-Албатта, лекин неччи ёшгача билмайман, айтишмаган, болларим хам бешикда ётган.

    Нилуфар:- Мен бешикда 6 ойгача ётган эканман, кейин 3-4 ёшимда бешикка югуриб бориб оёғимни осилтириб олиб ётиб олар эканман.

    Даврон:-Бешик яхши, агар шу бошни пачоқ бўлиб қолишини айтмаса, масалан мана бизларни бошимиз бошқачароқда, америкалик, европаликларни бошини кўрсангиз думалоқ тухумга ўхшаш. Барибир анча мунча янгиликлар кириб келгани билан миллий урф одатларимизни унутмаган маъқул.

    …европаликларни бошини кўрсангиз думалоқ тухумга ўхшаш.

    Нилуфар:- Урф одатларнинг бугунги куни

    Даврон:-Ўзгариб кетмоқда, авваллари муножот, салавотларни сўрашарди, хозир эса (куйлайди) "Ё ма хоо, ё ма соо”.

    Нилуфар:- Кийинишни жуда яхши кўрасиз биламиз, дейлик қўлингизда 1000 доллар бор, ва дўстингизга шу маблағ зарур, лекин эртага тўй хизматлари бор ва кийимингиз эса йўқ, қай бирини танлайсиз?

    Даврон:-Асли бошқа шахарга хам бориш шу кийиниш дардида. (кулади). Жавобга келсам…Ўзимни ишимни қилардим. Хақиқат-да. Дўстларимни хурмат қиламану…

    Нилуфар:- (жавобни тўғирлашга ёрдам беради) Халққа хизмат устунроқ демоқчисиз-да?

    Даврон:-Ха, халққа хизмат устунроқ.


    Нилуфар:- Санъаткорлар билан муносабатлар бузилиши сабаблари.

    Даврон:-Кўпинча тўй хизматларида навбат талашиб уришиб қоламиз, лекин узоқ аразлашмаймиз. Яна кўришиб гаплашиб кетаверамиз. Кўпчилик вақти бўлса хам шошяптганини, бошқа тўйда "навбатчи” эканлигини айтиб туриб олади, вахоланки ёлғонлиги сезилади шу ёқмайди. Мана шуни деб уришиб кетилади асосан, вахоланки ўша одам яқин ва чойхонада бирга дам оладиган санъаткор дўстлар хам бўлади. Рўйхат билан соати кўрсатилиб хам қилишга уринишди ташкилотчилар, лекин барибир яна ўша ахвол. Шунинг учун санъаткорлар билан дўст хам бўлгим келмайди, тўғриси.

    Нилуфар:- Тўғри қиласиз чунки санъаткорга санъаткор яқин дўст бўлмаган бўлмайди хам хеч қачон. Кейинги саволни энсамни қотириб, чимирилиб савол бераман: Нимага Шоира Отабекова?

    Даврон:-Энди..Уларни талаби шундай бўлиб қолди. У хам менга яқин инсон, Сиз хам… Уришиб қолмасак бўлгани (кулишади)

    Нилуфар:- Йўқ гап уришида эмас, мен хам танийман, менга хам яқин. Танқид хам эмас (кулади). Шунчаки санъатда Сиздан кичикроқ, неччи йилдан бери ўша, тепага хам чиқмаган, пастга хам тушмаган ўз санъати бор Даврон Эргашевсиз. Масалан менга хам кўп таклиф қилишади дуэтлар, ўз мавқеим даражасида мендан фойдаланмоқчи эканлигини билиб рад жавобини бераман, лекин бир табақадаги артистларга ундай деб ўйламайсиз. Шоира Отабекова бир вақтлар яхши ижод қилган, турмуш туфайли санъатдан четлашиб мана яна қайтди. Ва Сиз билан дуэт куйлаб, интернет оламидаги изохларни ўқиганимда "Ўхшамаган, на Шоирани ва на Давронни йўналишига тўғри келмаган, Давронни мавқеидан фойдаланмоқчи бўлгану, қайтанига Давронни пастга тортган” дейишган. Ўзимни фикрим сизлар бир-бирингизга келмагансиз, Сизнингча Шоира болаликдан Сизни санъатингизни севиб ният қилганми, ёки хозирги мавқеингиздан фойдаланмоқчи бўлдимикан?

    Даврон:-Нима ниятлигини билмадиму, мени чақиришди, таклиф қилишди. Бошида қўшиқ ёқди, тўғриси, кейин қўшиқ оммага тақдим қилингач, одамлар фикрини эшитгач, ўзимга хам ёқмай қолди (кулади).

    Нилуфар:- Хозиргача хали битта хам қўшиғингиз бундай бўлмаганди

    Даврон:-"Марио-2” хам шундай бўлди.


    Нилуфар:- Жудаям ёқмади дейилмадику, танқидга учраган, лекин бу дуэт каби эмас. 

    Даврон:-Энди барибир хар нарсада хато бўлади.


    Нилуфар:- Шоира билан қўшиқ омадсизликка учрагани хақида фикрлашдингизми?

    Даврон:-Йўқ. Бормадим хам кейин. Ўзимиз радиолардан олдириб ташладик. Лекин хамма санъаткорларни хурмат қиламан. Лекин дуэтларни «дода”лари билан куйлаганмиз (кулишади). Оддий бўлмаганлар мана онангиз билан, айнан шу қўшиқни хануз одамлар сўрашади, ўзим якка вариантимни тўйларда куйлайман, Шахноз ва Райхонлар билан хам куйлаганман дуэт. Энди хозирча дуэт куйламоқчи эмасман, ўз ижодим устида ишламоқчиман кўпроқ.


    Нилуфар:- Оёғингиз размери неччи?

    Даврон:-40

    Нилуфар:- 14 февраль куни айнан туғилган кунингиз, вахоланки айнан шу куни кўп хизматларга чақириб туришади, шу куни кетишингизга рафиқангиз хафа бўлса керак?

    Даврон:-Албатта, шу туғилган кунингизда хам болалар билан бирга уйда бўлмайсиз деб хафа бўлади. Янги йил куни хам уйда оилавий ўтиришни имкони бўлмай қолади.

    Навбат Даврон Эргашевга. 

    -Меники осон Нилу (кулишади)

    ***

    Даврон тайёрланиб телефонига ёзиб келган саволларни бера бошлайди.

    Даврон:-Хаётда нимадан қўрқасиз?

    Нилуфар:-Яқинларимни йўқотишдан. Гап ўлимда хам эмас, тушунчалар ттушунчадан кетиб қолса, ота-она, фарзанд фикрлари бошқа бўлиб кетишидан қўрқаман.

    Даврон:-Санъаткорлар овоз йўқотишдан қўрқишади

    Нилуфар:-Йўқ, йўқ йўқ, хозир институтдан хайдашларидан қўрқиб турибман (кулади).

    Даврон:-Неччи ёшгача санъатни давомламоқчисиз?

    Нилуфар:-Санъатга киришим ўзидан-ўзи бўлиб кетган, онам истаги билан. Кейин турмушга чиққач санъатни ташладим, фарзандлик бўлгач яна қайтдим


    Даврон:-Нима сабаб?

    Нилуфар:-"Болам сеники” деган қўшиқ билан қайтдим, тўғри аввал йиғиштирдим, фарзандлик бўлгач нимагадир яна қайтдим-да.

    Даврон:- Балки ажрашганингиздан сўнг атайин санъатга қайтгандирсиз? Бирданига икки қўшиқ кетма-кет куйладингиз чунки.

    Нилуфар:-Йўқ атайин эмас, у икки қўшиқни кейинроқ куйладим. "Болам сеники» қўшиғимни куйлаганимда ажрашмаган эдим. Ажрашганимдан кейин, депрессия холати бўлади, ўзимни овутиш учун қўшиқлар қила бошладим.

    Даврон:-Ёқадими шу санъат?

    Нилуфар:-Ёқади, лекин гохида хафа бўлиб кетаман. Бошқалар хаётига ўхшамайди, кундан кунга муаммолар кўпайса кўпаяди-ки, камаймайди.

    Даврон:-Халқ аёл санъаткорларни нотўғри тушунади, оиласи бузулганларни хам, бунга нима сабаб?

    Нилуфар:-Сабаблар кўп. Аёлларни ўзида айб. Биттани айби кўпчиликка кириб кетади. Хабарингиз бор, бир актриса касрига анча актрисаларга халқ бошқача қарай бошлади. Мана энди-энди сал актрисаларга юмшагандек халқ. Албатта хар бир инсонни шахсий хаёти ўзига, лекин халқ олдида бизлар намунамиз. Хонанда бўлиб, хали ўзимни ўзлигимни топмай туриб, онасини қизи бўлиб юрган пайтим турмушга чиқиб кетганман. Хозир эса театр қилиб тўй қилишяпти. Жуда кўп бўляпти бундай нарсалар. Бу нарсани мен ва сиз билсангизу уларни дўстлари, қариндош уруғлари билмайдими? Тўйга чақирилган 500 одамдан 100таси билса, қолганига 10тадан айтиб чиқса хам мана 1000таси билиб турибди. Албатта яна бизларни номимизга доғ тушади. Ким билан дуэт айтсам дарров "эрга беришади”.

    Даврон:- Фикрингизча нима учун санъаткор йигит совчиликка борса, аксарият холларда "Эй артист экан” деб беришмайди қизини? Вахоланки артистми, раисми бошқа сохами йигит бўлгандан кейин «юради”

    Нилуфар:-Чунки санъаткор қизларни назарига тушган бўлади-да. Қизини берадиган она учун бўлажак куёвига мингта қиз ох уриб қараб туриши осонми? Аёл санъаткорга осон дейсизми? Майли нима бўлганда хам ўша оқ кўйлакни кийдим, қайнота-қайнонани, эрни кўрдим, эрни калтагини едим, қайнанамни гап-сўзини эшитганман, 5та қайнагачим бўлган.. Хуллас онамни фотихасини олиб шу нарсаларни кўрдим.

    Даврон:-Кўп фоиз аёл санъаткорлар барибир эрсиз-да?

    Нилуфар:-Турмушга чиққанимда санъатни ташлагандим. Умуман бир биримизга тўғри келмаганимиз учун ажрашиб кетдик.

    Даврон:-Кўнглингизга ёққани чиқмаяптими?

    Нилуфар:-Чиқишга чиқади, униси гапиради, буниси онамни олдига келади, ўзидан-ўзи биттаси тўй хам қилиб юборди менсиз. Яъни гўёки менга уйланаётганини жар солгану ман уни эса умримда кўрмаганман ва у тўйдан хабарим хам йўқ.

    Даврон:-Ниятингиз борми турмуш қуришга?

    Нилуфар:-Албатта ниятим бор, ниятларим катта. Хозирги даврда турмушга чиқсам овоза қилмайман, мусулмонча қилиб ўтказиб юбораман.

    Даврон:-Оила ёки санъат деб танла десачи куёвбола?

    Нилуфар:-Севиб турмушга чиқсам, хақиқатдан жудаям иложиси бўлмаса санъатни йиғиштираман. Лекин уйда ўтирган аёлни чакаги очилади, ана кейин томоша қиласиз. Ўзи кейин "Чиқ, кет ашулангни айт” деворади (кулади). Албатта барибир оила устун. Эр хам бу фақат қоринни тўйғазиб энимни бут қил дегани эмас, хотин бола чақасини тарбиялай олиши керак. Болам бор, у хам рози бўлса, қийин бировни боласини қабул қилиш, хамма тарафлама тўғри келса оилани танлайман.


    Даврон:-Сўнги пайтлардаги ижодингиз тўғриси менга ёқяпти. Ижодингизни энг сермахсул даври қайси, ёки хали келмадими?

    Нилуфар:-Мени хали қўшиғим айтилгани йўқ… Ишонсангиз хозир 100% ишлаяпман, 2-3 йил Тарона қилди мен томоша қилдим, хозир бу йилдан ўзимни қўлга олдим, яъни қачон овқатимни берса ейман эмас, қачон қўшиқ қили беришади деб эмас, энди ўзим харакат қиляпман.Матн, мусиқа, аранжировка, клип ва хоказо, хаммасини ғоя билан ўзим продюсерга мурожаат қила бошладим. Хамма нарса ўзимизга боғлиқ барибир, хозир 100% ишлаганим билан хали қўшиғим айтилмади, унга хали анча бор…

    Даврон:-Биздаги энг ёқтирган шоу-дастурингиз қайси?

    Нилуфар:-Менга авваллари Абдураим аканинг "Кока-кола” ичимлиги билан қилинган "Лаззат ошхонаси” кўрсатуви жуда ёқарди. Машхурлар билан зўр таомлар тайёрланарди, аксарият аёллар кутиб ўтирарди бошланишини кўрсатувни. Қайси артист чиқаркин, қайси овқатни қиларкин деб. Бувимникида видеокассетага ёзиб олардик.

    Даврон:-Қайси чет-эл эстрадаси юлдузи билан дуэт куйлаган бўлардингиз?

    Нилуфар:-Билмасам, менимча Бритни Спирс ёки Мадонна билан куйлаган бўлардим агар иложиси бўлганида.

    Даврон:-Танқидга муносабатингиз?

    Нилуфар:-Яхши, бир хилларида жахлингиз чиқиб кетади, барибир ёқмайди, танқид-да (кулади). Сени шундай дейишяпти деб танқид қилишса асабийлашиб портлайсизда, кейин хамма кетганидан кейин жим бўлиб «Мана шунақа дейишяптган экан-да, демак, мен мана бундай йўл тутишим керак экан-да» деб ўйланиб қоласиз (кулади). Тўғирлашга ёрдам беради лекин танқид хам.

    Даврон:-Журналист бўлганингизда қандай дастур тайёрлаган бўлардингиз?

    Нилуфар:-Папарацци деган нарса бор, шуни қилган бўлардим, нима ва ким бўлишидан қатъий назар. Афсуски бизда папарацци эмас, порнолойихалар ривожланяпти.

    Даврон:-Мана масалан Нилуфарнинг видеолавхаси чиқиб кетибди дейишди. Кўриб у эмас деганингиз билан талашишади. 

    Нилуфар:-Кимга бориб кўрсатганингиз билан, Йўғэ деб мана буни хам кўр деб бошқасини кўрсатади. Жуда хам кўпайиб кетди. Кимдир шуни тарқатиб ўтирибдида. Интернет оламидаги суратлар қанча. Мен бошида ғалати бўлиб қолдим, хозир ахамият бермайман. Наилож нима қила оласиз? Кимга арз қиласиз, кўчада хаммага менмасман деб юрганингиз билан фойдаси борми? Синдириш пайидагилар кўп.

    Даврон:-Энг севган саволингиз?

    Нилуфар:-Туғилган кунингизга нима совға қилай деган?- савол (кулишади)

    Даврон:-Қандай совға ёқади?

    Нилуфар:-Чиройлик тақинчоқларни яхши кўраман, албатта тилло бўлиши шартмас, кумуш ёки оддий бежирим тақинчоқлар, атиргулларни хам яхши кўраман. Туғилган кунда пул хам беришади-ю, лекин энг яхшиси совға-да. Эсда қолади.


    Даврон:-Мумтоз мусиқаларимиз намуналаридан қўшиқ куйлаш ниятингиз борми?

    Нилуфар:-Яқинда лапар йўлида чиқади. Кампирча бор-ку, қиздирилмаган доираларда айтишади-ку, шунақа қўшиқлар қиляпман. Куйлайди: "Дейди ё дейди, яна нима дейди, бир пиёла қаймоқ билан, буличка нон ейди” (кулади),

    Даврон:-Хозирги эстрада ижодкорларига нималар етишмайди деб ўйлайсиз?

    Нилуфар:-Хозир жудаям кўпайиб кетганмиз, шунинг учун хаммага эмас, неччидир фоизига айтадиган бўлсак.. Айримлари кўпчилик бўлиб юришибди, чунки уларга юқтирилмган. Зўр клип қилади, зўр қўшиқ, лекин айтолмайди. Телевизорга чиқсам бўлди, халқ танийди деб ўйлайди.

    Даврон:-Осон пул топаман деб ўйлайди 

    Нилуфар:-Оддий мисол, бир хонанда қизни танирдим, пулим қолмай қўшиқ айтганимдан кейин ишим юришиб кетган дейди. Хизмат ва ижод учун эмас, карьера учун хонанда бўлган экан. Шунақаси хам бўлар экан деб анграйиб қолганман. Хозир телевизорга қараб ачиниб кетаман, кунига икки янги ном чиқади. Яна овози йўқлари кўп вой вой вой вой… Шу, айтмагин десангиз-да. Шунча пул тикади албатта бир тийин бўлади. Ёки бошқа одамни олиб чиқаз шуни, овози борини.

    Даврон:-Ўзбекистонда фонограмма бекор қилинса, қўрқмайсизми?

    Нилуфар:-Яхши бўларди, қўрқмасдим албатта. Шунақа зўр бўларди-ки, яхшигина сараланиб 70% хонандалар кетиб 30% қоларди.

    Даврон:- Зўр бўларди. Мақтаниш эмаску, хар холда 15 ёшимдан устоз кўрганман, хозиргача тўйларда 60-70% жонли ижро қиламан, овозим қотиб қолмаслиги учун хам. Қўрқмайман.

    Нилуфар:-Менга кўп нега концерт қилмайсиз дейишади. Хўп, қиламан, лекин алдай олмайман. Кўп санъаткорлар жонли ижро дейди-да студияга келиб ўша жонли ижро версиясини хам ёзиб кетади.

    Даврон:-Ўзи Даврон ва нилуфар фонограммага қарши деб сарлавха қўйсангиз хам бўлар экан


    Нилуфар:-Ёки санъаткорлардан интервью олгани бизларни қўйиб юборсангиз тамом.

    Диктофондан ташқари шогирдлар хақида

    Даврон: - Кўпчилик шогирдликка олинг деб келади-да, куйлаб бер бирон нарса десам, Тохирни қўшиғини куйлаб беради ёки Озод акани қўшиғини куйлаб беради (кулгу кўтарилади) Қани мани қўшиғим дейман кейин.

    Uz.sayyod.com dan oldi Uzdds
    Просмотров: 2242 | Добавил: www | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    free counters
    UzDDS@mail.ru © 2025