Сарлавхадан бугунги кунда Дилнозанинг актрисалик фаолиятига шартта хулоса қилдим қўйдим. Билмасам, менинг фикрим шу. Бу хақида кейинроқ, хозир эса батафсил:
10-февраль 2010 "Хижрон” фильми премьераси.
"Алишер Навоий” номли санъат саройи. 18-00.
Премьерани радиобошловчи Жамшид Хожиниёзов олиб борди. Афсуски, Дилноза Кубаева спектакльда бандлиги боис ва эса Рихситилла Абдуллаев узрли сабабларга кўра иштирок этишмади. Халқ эса Дилнозани кутганди, буни томошабинларнинг гапларидан пайқаш қийинмасди.
Яхшиси аввало фильмнинг минуслари, кейин плюслари (десертига) ва албатта менинг энг севимли томошабинларга аталган ширингина сўзларим тартибида ёзсам.
МИНУС:
-Актерлардан Муниса қахрамонига 50/50 бўлса, Санжар Қодировни бу рольга умуман тушмаган деб хисоблайман. Бошида сал комедик кўриниши ярашганроқ. Лекин ғазабда эмоция жуда суст ва ярашмаган. Ғазаб холатида негадир Тарона ходими Даврон Муқимовга жуда хам ўхшатиб юбордим. Узр албатта, шахсий фикр. Менимча улар ўхшаб хам кетишади хаётда. -Муниса қахрамони эркатой ва инжиқ кўрсатишга яхши харакат қилгану, лекин хаётдан йироқроқ бўлган воқеалар. Масалан қиз қандай бўлмасин Тиббиёт институтига касбини гарчан севиб танламаган бўлган тақдирда хам, тушуниб, шу касбга ўқиётган бўлажак шифокорни беморлар устидан мазах қилиши анчагина ғалати бўлса керак. -Санжар Қодиров қахрамони онаси нима учун берк хонада яшаши тушунарсиз -Санжар Қодировнинг қахрамони болалиги яхши ёритилмаган. Уни болакайлигида Дилноза қахрамонини она деб югуриб бориб тан олиб қучоқлаганида, у хам кўриб боласидек овунгани кўрсатилган. Лекин нима учун у яна телба бўлиб қолган? Балки етарли даволанмаган, ўзига келмаган бўлса нима учун бу сахна кўрсатилган тушунарсиз. Хуллас болалик тарихи яхши ёритилмаган. -Фильм қисқа бўлиб қолган ва тушунарсиз якунланган. Муниса қахрамони асраб олган онаси билан кетгач, ўз онасини олдига қайтишдаги рухий кечинмалари, тан олиш жараёнлари кўрсатилмаган. Балки режиссерлик ғоя шундай бўлгандир, лекин фильм охирига бориб шошилинч равишда тугаб қолгандек туюлди. Йигит билан тақдири қандай кечганлиги хам кўрсатилмаган. -Фильм ўртасигача воқеалар ривожи зерикарлироқ. Динамика суст. -Қизларнинг Жахонгир Позилжоновга боғлиқ комедик диалоги…менимча, узр албатта, "емаган”. Ўзига хос шоу-бизнесдаги ўрнини тан олсамда, фильмдаги "Ваув, нахотки?!” "Оооо Жахонгир Позилжоноооов» даражасида эмас менимча.
ПЛЮС: -Менинг оғир кўринишда бўлган аллергиямни қўзғайдиган бачканаликни кўрмадим хам сезмадим хам. Бугунги фильмлар қаторида бу фильмнинг ютуқларидан бири десам хеч хам муболаға бўлмас. Вахоланки, ўртоқ Носиров хафа бўлмангу, лекин филмингизда бачканалик аниқ бўлади деб кутгандим. Нимага кутганлик сабабимда тўхталмаса хам бўлади. -Актерлар ансамбли (хаммаси эмас, минусда кўрсатилди) жуда омадли равишда танланган. Муниса қахрамони ва унинг отаси қахрамонлари бир бирига ўхшаш, бу ролларга ишончни яна бир кичик бўлса-да туғдиради. Шунингдек Дилноза Кубаеванинг қахрамони ёшлиги ( хаётда хозирги яъни) ва катта ёшдаги кўриниши хам ўхшаш. Ва яна оз бўлса-да Рихситилла Абдуллаевнинг қахрамони ёшлиги (хозирги хаётда) ва Муниса қахрамони дадаси қахрамонлари хам ўхшаш. -Фильм маъно жихатдан хам таъсирли. Умуман кутилмаган воқеалар ривожи акс эттирилган. Аксарият фильмлар каби бу фильмни охирига етар етмас хар қанақасига башорат қилинг умуман топа олмайсиз. Бу эса ажаблантиради ва албатта таъсири кучлироқ. -Дилноза Кубаева…БРАВО! "Телба” фильмидаги унинг психологик равишдаги энг омадли роли деб билган бўлсам, бу фильм у ролидан анчагина ўтиб, бугунги кунгача Дилнозанинг энг мукаммал ва эмоционал роли "Хижрон” фильмида дейиш мумкин. Рухий тушкунлик, мимика, телба холат, буларни кўрсатиш ва етказиб беришни ўзи бўлмайди. Дилнозанинг бу сахнасига нафақат қойил қоласиз, балки қанақадир муддатда фильм кўраётганингизни унутиб ишониб қоласиз. -Дилнозанинг қахрамони дояси бўлган аёлнинг биргина нигохи жуда кўп маънони сўзсиз сўзлайди. Бу актрисамизни (узр билмасам) биринчи бора кўришим, лекин бу нигох ва бу лавха мени фикримча шедевр! Фильмни кўришдан аввал, трейлерданоқ бунга ахамият бергандим, ва фильмдаги воқеалар ривожидаги бу сахнадан нигохни маъносида адашмаганимни тушундим. -Муниса қахрамонининг оиладаги ўрни, отаси доим уни кечириши, онаси эса доим уришишида яширин маънони охирида англайсиз. Режиссерлик махоратидан дарак бўлган бу тақсимланиш ажойиб. Хар қанча тарбия қилма, барибир ўз фарзандинг бўлмаса мехр барибир бошқача бўлса керак. Бу менинг шахсий фикрим. Хар холда буни режиссер сўзсиз кўрсата олган.
Умумий қилиб айтганда: Илк бора мустақил равишда ишланган фильм учун ва бундай оғир хамда қийин жанрда мехнат қилган Ёдгор Носиров учун "Хижрон” фильми катта ютуқ деб хисоблайман. Хақиқий иқтидор, хақиқий мехнатда синалади.
Фильмдан ташқари муқобил равишдаги танқид: Томошабинларга!
-Сийқаси чиққан мавзу бўлса-да, агар мен вазир бўлганимда, чақалоқ тугул, 7 ёшгача болалар билан кинотеатрга киришни нафақат таъқиқлардим, балки бунга штраф хам таъсис қилардим. Нега бунчалар қаттиқ жазо?)))
Чунки хар бир ўзини фарзандини суйган хақиқий она, бир фильмни деб ўз зурриёдини қийноққа қўймайди!
Зўрлаб, мажбурлаб ва қийнаб ухлатишга харакат қилиб, қичқираётган гўдак боласига «Ухла дедим, ўчир овозингни!” дейиши менимча инсонийлик кодексидаги энг оғир ва кечирилмас жиноят.
Ўз ўтирган жойимдан айнан шу икки (вахоланки залнинг бошқа ерларидан хам шундай қийноқлар фарёдлари эштилиб турди) болалик аёл туриб олиб шу чақалоқларини чинқиртириб экрандаги фильмга ёрдамчи дубляжидан "Вай дот!” деб туриб кетиб энг орқага, эшик олдига асосан киноижодкорлар турадиган жойда тик туриб кўришга мажбур бўлдим.
Хуллас яна бир бор бефаросатизм қурбонига айландим))) Машхурларга:
-Агар вақтингиз бўлмаса, сиз бир қааандоки бўлсангиз, умуман премьерага келмаганингиз маъқул. Чунки фильм ўртасига етмай шартта намойишкорона туриб, орқангиздан яна ўзингиз етаклаб келган бир гурух одамларни тап-туп этиб чиқиб кетиш, фильм ижодкорлари учун тупуриш демак деб хисоблайман.
Хонанда учун балки бу сал бўлсада кечиримлидир, лекин айнан кинобизнес сохасидаги инсон учун бу уят. Хамкасбига бехурматлик рамзи. Ва хар-хил дежурь «чақириб қолишди, иш чиқиб қолди” бахоналари ўринсиз.
Хар холда, илк иши устида шундоқ хам хаяжонланиб турган эшик олдидаги режиссернинг бу холатдан, ахволига ачиндим.
"Алишер Навоий” санъат саройи рахбариятига:
-Алооооооо қачон етиб борар экан сизларга, зал жуда совуқ!
Бошқа илож йўқ: Ўртоқ режиссерлар илтимос шу санъат саройи рахбарларига пул йиғиб беринглар, зални таъмирлашми, иситгичлар билан жихозлашсинми… Ё хайрия фонди очиш керакмикан "СОҒЛОМ ТОМОШАБИН УЧУН” деган?
Аренда пулими билмадим, билетданми топаётган пуллари ўзларидан ортмаяптида, тўғри тушунамиз…))
Sayyod
***
Феруза Фаттахова хамда Саида Вахобова репортажи:
Феруза Фаттохова: Режиссёр Ёдгор Носировнинг илк мустақил суратга олган "Ҳижрон” фильмини рекламаларини кўриб, фильмни кўришга қизиқдим. Фильмни эътибор тортган яна бир жиҳати, унда 2 йиллик танаффусдан сўнг, актриса Дилноза Кубаевани суратга тушгани ҳам бўлди. Лекин, фильм режиссёри Ёдгор Носировни айтишича, бу психологик ҳолатдаги ролда актрисани янги қирраси очилган бўлиб, фильмдаги унинг иштироки, асло фильм рекламаси учун эмас!
Менимча фильмни плюс жиҳатлари: Актёрлар ансамбли тўғри танланган бўлиб, актёрлар ва актрисалар ўз ролларига мос тушишган. Актриса Дилноза Кубаева ўз ролини жуда яхши ижро этган. Асосий эътибор уни руҳий касаллигига қаратилгани ва ноҳақ руҳий изтироб чеккани, томошабинларни таъсирлантира олди. Фильм мазмун жиҳатидан режиссёрни айтишича, катта ёшлик томошабинларни ҳам экранга торта олади. Фильмни психологик йўналишда олинганлигидан албатта, бу фильмни суратга олиш режиссёр учун мураккаб жараён бўлгани билиниб турибди.
Лекин, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади дейилганидек, менимча фильмни минус жиҳатлари: Актёрлардан бош қаҳрамон йигит ўз ролига мос тушмаган. Фильмни бир-икки эпизодлари "Телба” фильмини эслатиб юборди. Баъзи эпизодларда қаҳрамонларни гапираётган гаплари, уларни қилаётган ишларига тўғри келмай қолиш ҳолатлари ҳам бор назаримда.
Фильмдан сўнг режиссёр Ёдгор Носиров билан суҳбатлашганимда, маълум бўлди-ки, фильмни суратга олиш ишлари тугалланиш арафасида, баъзи бир қийинчиликларга дуч келинган. Лекин, бу қийинчиликлар актёрлар тарафлама эмас. Шунингдек, фильмни баъзи тушунарсиз бўлиб қолган эпизодлари, фильм лавҳалари қисқартирилганлиги сабабли юзага келган. Биринчи мустақил режиссёрлик иши учун, фильм мавзуси ҳам жиддий бўлиб, режиссёр фильм яхши чиқиши учун астойдил ҳаракат қилган. Актриса Дилноза Кубаева эса ҳали бундай ҳолатдаги ролни ижро этмаган эди ва уни бу роли, уни ижодида кутилмаган ўзгариш бўлди.
Саид Мухторов (актёр ва режиссёр): – Фильм яхши. Драматургиядаги баъзи бир воқеаларни сал узоқроқдан олиб келинган. Бўлади, менга ёқди. Камчиликлари ўтмиш билан бугунги кун олинган. Бугунги кун билан чиқиш керак эди, бугунги кун билан олинганда янада яққолроқ чиқарди.
Шахзода Матчонова (актриса): – Самый большой плюс этого фильма, сам смысл. Надо снимать такие фильмы, который обращает внимание, физически, и моральный недостаток людей. Чтобы, люди обращали внимание именно к таким людям. Думаю, это большой плюс. После этого фильма, я думаю многие будут обращать внимание таким людям. Плюс большой это актёрский состав. Мне очень понравилась как играла актриса Дилноза Кубаева, в эпизоде когда она с ума сходить я плакала. Она действительно смогла передать тот чувства потеря ребёнка и я почувствовала что она теряет ребёнка. А минусы в фильме, по моему мнению больших нету. Есть маленькие минусы. Я не хочу о них говорить, потому что они в каждом фильме есть. Чуть-чуть затянутость в начале, и кое-какие недоработки.
Таржимаси: Фильмни энг катта плюс жиҳати, бу уни мазмуни. Инсонларни жисмоний ва руҳий камчиликларига эътибор бериладиган бундай фильмларни суратга олиш керак. Одамлар айнан шундай инсонларга эътибор қаратишлари учун. Ўйлайман-ки, бу катта плюс. Бу фильмдан кейин кўплар бундай инсонларга эътибор қаратадилар деб ўйлайман. Яна бир катта плюс, бу актёрлар жамоаси. Менга Дилноза Кубаевани ижроси жуда ёқди ва у ақлдан озадиган жойида йиғладим. У бола йўқотиш эпизодини шунчалик ишонарли ижро этди-ки, мен уни чиндан боласини йўқотганини ҳис қилдим. Фильмни менимча, катта минуслари йўқ. Кичик минуслар бор. Улар ҳақида гапиришни ҳоҳламайман, негаки бундай кичик минуслар ҳар бир фильмда бор. Фильм бошида бир оз чўзилиш ва баъзи бир яхши ишланмаган жойлари бор.
Саида Вахобова: Фильмни менга ёққан жиҳати, актриса Дилноза Кубаевани ижроси. Кейин ҳаётда доим раҳмдиллик билан бешавқатлик ёнма-ён келиши ҳам кўрсатиб ўтилган. Фильм воқеалари ҳинд кинофильмларини эслатади. Ҳинд кинофильмларидаги одатий мавзу, алданган қиз, йўқотилган фарзанднинг топилиши ва охирида воқеаларни ҳаммаси яхшилик билан тугаши.
Лекин, режиссёр Ёдгор Носировни биринчи режиссёрлик фильми бўлгани учун, кўп меҳнат қилингани сезилиб турибди.
Премьералардаги одатий ҳол, бу баъзи томошабинларни кинозалга ёш болалар билан келиши ва баъзи ижодкорларни ҳали фильм тугамай туриб, залдан чиқиб кетишлари. Ёш болалар билан боғлиқ нарса бу энг катта муаммо, чунки уларни йиғиси туфайли фикрлар чалғиб, фильмни тўлиқ кўриш қийин бўлади. Лекин, иккинчи ҳолат яъни ижодкорларни фильм тугамай чиқиб кетишларини, шахсан мен оддий ҳол деб биламан. Бунга сабаб турлича бўлиши мумкин, зарур иши чиқиб қолган, қўнғироқ бўлиб қолган, қаергадир бориши керак, ёки шунчаки фильм ёқмаган, балки бирор номаълум сабаб туфайли, айни пайтда шу фильмни кўриш кўнглига сиғмаяпти ва ҳоказо. (Бунақа ҳолат, мени ўзимда ҳам бўлган. Масалан, "Уйланиш”, "Киракаш”, "Эслаб юр”, "Омад” фильмларини тўлиқ кўра олмаганман. Баъзи бир сабабларга кўра, фильм тугамай туриб, кўрмай залдан чиқиб кетганман. Кейинчалик, тўлиқ кўришга қизиқмадим ҳам.) Буни фильм ижодкорларига ҳурматсизлик деб ҳисобламайман. Чунки, ижодкор ҳам биринчи навбатда томошабин. У фильм кўриш учун келган ва фильм ёқмаса, кўрмасликка ҳаққи бор деб ўйлайман. Чунки баъзида томошабинлар ҳам фильм тугамай, залдан чиқиб кетиш ҳоллари кўп бўлади. Лекин, бу "Ҳижрон” фильмини охиригача кўрдим ва фильм ниҳоясига қизиқдим.
Uz.sayyod.com dan oldi Uzdds
|