Chorshanba, 25.06.2025, 20:31
Menyu

Forumga krish

Hisoblagich

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Sayt Soati

Kalendar
«  Fevral 2010  »
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 25

SAYT DO'STLARI
  • o'zbekona
  • Milliy teatr
  • Internet kafe

  • Ob-havo
    Все о погоде - Pogoda.uz

    Главная » 2010 » Fevral » 27 » Лазги хор бўлмоқдами ёки Юлдуз Ибрагимовна хақ бўлгандир?
    05:47
    Лазги хор бўлмоқдами ёки Юлдуз Ибрагимовна хақ бўлгандир?
    Лазги қўшиғини бир неча тури борлигини Ортиқ Отажонов билан бўлган сухбатдан билган эдим.

    Болаликдан эса Лазги деса Насиба Абдуллаева кўз олдимга келарди.

    Сўнгги пайтлар Лазгини айтмаган одам қолмади шекил. Хар бири ўзи истаганича, ўз йўналишида ва хоказо.

    Хоразмликман деб Лазгини хадеб хамма куйлаши шартми? Бу хоразмлик аёл хонандаларга отилаётган тош.

    Асли Лазгини сўзларини эшитганмисиз?

    Ха , Олмахон Хайитова ва Насиба Абдуллаева куйлаган, биз хам қолишмаймиз деб куйлаш шартми?

    Шунга яраша улар каби шлягер бўляптими? Нахотки шу қадар содда оптимистсизларки, шлягер бўлган нарсани қайта куйлаб тарихда қоламан деб ўйласаларинг?

    Менинг фикримча хар бир қилинган нарса еб хазм бўлган нарсадек.

    Нахотки шу қадар санъат пессимистик даражада-ки, хамма нарса ва йўналишлар қилиб бўлингану, янгилик қилмаймиз деган даражада ўтмоқда?

    Ўзи умуман хоразмлик хонанда аёллардан аввал ўйинчи бўлиб кейин хонанда бўлмаётганлар қолдими???


    Лазгини эса қайта куйлаганлари етмагандек, клиплари хам модернлашмоқда, яъни улар фикрича ривожланиб, хаттоки Лазгига бачкана сюжетлар қўйилмоқда ва хоказо.

    Бу ривожланиш тушунчасини "яратиш” деган нарсага қаратсак, аввало клипни эмас, ижодни ривожлантирсак яхшимасми?

    Юлдуз Ибрагимовна хоразмлик қизлар хақида куйлаганида, яхшигина шов-шув бўлди. Айниқса Озода Саидзоданинг жавоб қўшиғидан сўнг жанжал хам сахна ортида, хам сахнада ва санъат оламида инқилоб бошланаётганидан даракдек туюлди.

    Афсуски унинг натижаси Юлдуз Ибрагимовна ва Озоданинг эфирдан четланганликлари бўлди холос.

    Тўғриси, аввалига Озода Саидзода билан кечган сухбатда унинг фикри менга яқин туюлди. Лекин борган сайин, санъатни нафақат эфирдан, балки аксарият хоразмлик қизларнинг санъатдаги турмуш тарзи билан яқиндан танишиб ўйланиб қолдим…

    Юлдуз Ибрагимовна балки бошқа нарсани етказмоқчи бўлгандир?

    Бу билан Озоданинг фикрларини хам рад этмоқчи эмасман.

    Албатта бу можарода хар икки тараф хам ўзича хақ. Фақатгина Юлдуз Ибрагимовнанинг хоразмлик қизлар хақидаги сўзлари бироз ўзгарган холда тақдим қилинганида, масалан «Хоразмлик қизлар бости Тошкентни” эмас, "Хоразмлик қизлар нима қилмоқда санъатни?” ва хоказо. Албатта шахсий фикр. Яна билмадим.


    Энг аввало кўтармоқчи бўлган мавзуим: 

    Ўтмиш бизга қолдирди Лазги, биз келажакка-чи?

    Бугунги санъатимиз нимани келажакка қолдирмоқда?

    Ё келажагимиз хам фақат ўша тарихимиз билан қолаверадими?.

    Унда бугунги кунимиз келажак учун тарих эмас, шунчаки "оқ кўйлак ва қора шимдан” иборат ўтиб кетаётган кунларми?


    Sayyod tayorladi UzDDS kochirdi
    Просмотров: 1156 | Добавил: www | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    free counters
    UzDDS@mail.ru © 2025