Шахзода ва Шахзода. Шахзода тахаллуси остида ижод қилаётган Зилола Мусаевага актриса Шахзода Матчонова биринчи бўлиб саволларини беради.
Шахзода Матчонова бу лойихага яхшилаб тайёрланиб, ўз саволларини ёзиб келибди. Шахзода Матчанова:- "Жоним” гурухида илк фаолиятни бошлаб, яккахон хонандаликни бошлаганингизда нима учун Шахзода тахаллусини танлагансиз? Тахаллусни ким ўйлаб топган?
Шахзода (Зилола): -Жуда кўп гапириб бергандим (кулади) "Жоним” гурухида бўлган пайтим Тарона компанияси билан шартнома тузганмиз, ва компания ходимлари мени яккахон тарзда фаолият қилишни хохлашган. Мен эса хохламаганман. Нателла турмушга чиқиб, гурухни ўзи тарк этгач яккахон хонанда бўлишга мажбур бўлдим. Фақатгина "Жоним” гурухидан тубдан фарқ қилишим ва ўзга бир имиджда намоён бўлишим керак эди. Шунда шарқона малика сифатида имидж ўйлаб топилди. Шахзода тахаллусни эса Тарона компаниясининг продюсери ўйлаб топган.
Шахзода Матчанова:-Россия шоу-бизнесида етакчи диджейлардан бири Смэш билан хам лойихани амалга оширдингиз, у билан ишлаш қай тарзда кечди ва у хақида хаётда қандай тассаруфга эга бўлдингиз?
Шахзода (Зилола): -Ишлаш жараёни жуда осон кечди, умуман у билан сухбат осон кечади, жуда мехнаткаш ва ўз олдига қўйган мақсад сари интилувчан инсон. Мен ўз ишим ва ўзимга нисбатан жуда инжиқ ва талабчанман, у хам шундай инсон экан, кейин фантазияси жуда кучли. "Между небом и землей” клипидаги кўп сахналарни жараённинг ўзида у ўйлаб топаверди. Хаётда жуда оддий инсон, у билан ишлаш менга жуда ёқди.
Шахзода Матчанова:-Мусиқа гўзал бўлиб сўзлари хам чиройлик бўлгани билан қалбингизга тўғри келмаган қўшиқлар бўлганми?
Шахзода (Зилола): -Ха жуда кўп бўлган бундай холатлар. Ва мен рад жавобини берганман. Гап менга тўғри келишида эмас, шунчаки қалбимга мос бўлмаган қўшиқларни куйлай олмайман. Қўшиқ ижро қилаётганда барибир у қўшиқни хис қилиб етказа бериш керак, агар мен уни хис қилиб холатига туша олмасам уни олмайман.
Шахзода (Зилола): – "Бахтлиман” қўшиғимни жуда яхши кўрардим. Нафақат ўша пайтдаги холатимга мос бўлгани учун, балки умуман хаётда хар қандай оғир вазиятларга қарамай енга билиб ўзини бахтиёр сезган ижобий инсонларни яхши кўраман. Хозирги қўшиқларимни эса…(ўйланади) ажрата ололмайман, хаммаси ёқади. Умуман сўнгги пайт мени имиджимга ўзимга хам таъсир қилган қўшиғим "4 қадам” бўлди. Вахоланки бошида бу қўшиқни куйлашга қарши эдим. Билмайман нима учун, лекин хеч хам истамаганман. Ва кейин барибир куйладим.
Шахзода (Зилола): -Уйда, бу энг яхши дам олиш. Оила даврасида бўлишни жуда хам яхши кўраман, жуда кўп гастрол сафарларида бўлишга тўғри келади, ва бундан жуда хам қаттиқ чарчайман. Умуман ижодкор кўпроқ ижод жараёнидан эмас, шу сахнадаги чиқиш ва куйлашдан эмас, кўпроқ йўл азобидан қийналади, санъатдаги ижодкор инсонлар мени бу фикримга қўшилиши тайин. Ва албатта уйдаги мухитда, оилам, ўғлим ва турмуш ўртоғим билан ўзимни жуда эркин хис қилиб дам оламан. Энг тўлиқ кўнгилдан ором уй мухити.
Шахзода (Зилола): -Биласизми бор (кулади). Умуман доим кечиримли бўлиш керак деб хисоблайман, Қуръони Каримда хам кечиримли бўлиш шарт дея уқтирилган. Чунки Худо кечиримли бўлганидан кейин бандасини хаққи йўқ. Табиатан менга кимгадир ғазаб ёки хафа бўлиб юриш бегона, жуда тез унутиб юбораман. Лекин…хаётимда баъзи нарсалар бўлганки уларни…ёдимдан ўчира олмайман холос. Хотирамда қолган. Оғир дамда яқин дўстинг нафақат қўллаб қувватламай, балки бундан фойдаланиб, итариб юборганини кечириш мумкин, лекин унутиб бўлармикан?
Шахзода Матчанова:-Балки оддий саволдир, лекин менга бу қизиқ, хаётдаги шиорингиз?
Шахзода (Зилола): – "Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ, бунинг учун исташинг кифоя”.
Шахзода Матчанова:-Аёлнинг кучи нимада?
Шахзода (Зилола): -Энг асосийси фикримча аёллигича қолишлигида. Балки унчалик диндор кўринмасман, лекин фикримча аёл эркакдан хар доим бир поғона паст бўлиши керак. Аёл эркак кишини қуллаб қувватловчи, аёллик латофатини унутмаслик керак. Буж уда мухим чунки аёл ўз латофатини йўқотса у аввало ўзига нисбатан бўлган қизиғи қолмайди. Кейин эса нафақат суйган инсонига балки атрофдагиларга хам. Хуллас аёлнинг кучи бу унинг латофати ва итоаткорлигида. Мен ўзимни етарли даражада кучли деб хисоблайман, ишда, ижодда ва хоказо, лекин турмуш ўртоғим олдида ўзимни заифа хис қиламан
Шахзода Матчанова:-Дунёни нима қутқариши мумкин?
Шахзода (Зилола): -Дунёними? (бир муддат ўйланим кулиб юборади). Менимча ижобий ёндошув. Мен бунга ишонаман. Сўнгги пайтлар кўпчилик бир нарсани қайтара бошлашди, яқинда охират бўлади деб (2012 фильми билан боғлиқ фикрларни назарда тутади). Менимча улар ўзлари бундай мухитни туғдиришмоқда. Ички ижобий хиссиёт, тозалик ва соф кўнгиллик дунёни қутқариши мумкин.
Шахзода Матчанова:-Бўш вақтингизда нималар билан бандсиз?
Шахзода (Зилола): -Уйда дам оламан. Аксарият санъат олами вакиллари каби йиғилиб, оммавий маданий хордиқ жойларида дам олишни ёқтирмайман. Менга шовқин-сурон ёқмайди. Энг яхши хордиқ бу албатта уй ва ёки чет-элга дарё сохилига бориш.
Шахзода Матчанова:-Айтайлик, Сизнинг таваллуд айёмингиз ва шахсан менга Сиз хамма нарсаси бор инсон учун совға танлаш мушкул иш. Чин кўнгилдан бўлишига қарамай қандай совға Сизни хурсанд қилиши мумкин?
Шахзода (Зилола): -Билмасам…Болалигимда менга кучукча совға қилишганди, жуда хам хайвонларни яхши кўраман. Хозир хам уйимизда Лабродор ити ва мушугимиз бор. Мени ижодий совға хайратлантирса керак, менга шунчаки совға қилиш керак фикри билан эмас, унинг моддий жихати, нархидан хам фарқли ўлароқ берилган совғада эътибор сезилса бошқа гап. Мен доим совғадаги эътиборни сезаман, нимани хохлаганимни, ёки бу совғага жиддий, ижодий тайёрланиб ёндошса мени ижобий хайратлантиради.
Шахзода Матчанова:-Эркак ва аёлдаги сизни асаблантирадиган хислатлар
Шахзода (Зилола): -Кўп гапирадиган эркакларни ёқтирмайман, барибир қизлар кўп гапиришига ўрганиб қолганмиз. Эркакдаги сахийликни қадрлайман. Агар у майли моддий тарафлама сахий бўлса, демак у хамма нарсада, севги, муносабат, диққатда сахий бўлади. Шунинг учун эркакларда сахийликни қадрлайман. Кўпчилик мени бошқача тушуниши мумкин, аммо пули кўп эркак совғаларга кўмиб ташлаши мумкин, лекин мен бу хақида эмас, йигитни етарли даражада пули бўлмай, шундай бир харакат қилиши мумкинки…тушунтириб бера олмаяпман, тўғриси. Одамдан билиниб туради инсон ўзини шундоқ борлигича хадя қилиб юборишга тайёрлигини. Аёлларда эса юқорида айтганимдек, латофатни ва хаётда нима исташини билишини хурмат қиламан. Менга ақлли аёллар ёқади. Умуман менга хақиқий инсонлар ёқади, майли ёмон бўлсин лекин хақиқийлиги учун хурмат қилишим мумкин, чунки энг ёмон кўрганим бу сохталик ва сохта инсонлар.
Шахзода Матчанова:-Кўп саёхат қилиб турасиз, ёқтирган шахрингиз?
Шахзода (Зилола): -Суйган шахрим Тошкентим. Кўп шахарларда бўлганман, лекин барибир ўз шахрингга тортаверар экан, балки бу мени ўта ватанпарварлигим билан боғлиқдир. Ўз уйим ва шахримда ўзимни эркин хис қиламан. Шунчаки сайр-саёхат деб олсак, Милан шахри ёқди.
Шахзода Матчанова:-Гўзаллигингиз сири нимада?
Шахзода (Зилола): -(кулади) Билмасам, ўзимни гўзалман дея олмайман, шунчаки яхши ва жилмайиб турадиган инсонларни яхши кўраман. Менимча хар бир аёлни ундан қувноқ нур таралиб туриши безаса керак. Шунинг учун хамиша қувноқ бўлиб юришни маслахат бераман.
Навбат Шахзода (Зилола)га
Шахода (Зилола):- Мен тайёрланишга улгурмагандим, харакат қилиб кўраман.
Шахода (Зилола):- Ким Сизга Шахзода исмини қўйган?
Шахзода (Зилола): -Шу исм менда тахаллус, бу билан боғлиқ менга кўп саволлар беришади ва бу "Принц” дегани деб айблашади хам. Доим бахслашганман бу мусулмонларда бор бўлган қизларга қўйилган исм деб. Сиз исмингиз мазмунидан хабардормисиз?
Шахзода Матчанова:- Мен доим Шахзод деган исмни "Принц” сифатида тушуниб, Шахзода номи вақт ўтиб, қизлар номига хос бўлган тарафга ўзгариб кетган бўлиб "Принцесса” маъносини англатади деб тушунганман. Кўпчилик бахс қилиб бу малика таржимаси дейди, вахоланки "Королева” бу малика дегани.
Шахзода Матчанова:- Нокамтаринликдек туюлса хам, хақиқатдан исмнинг таъсири бор. (кулишади)
Шахзода (Зилола): -Масалан мана мени жуда қаттиқ "Принцесса”дек тарбия қилишган, вахоланки хар бир қиз кўнглида ўзини «Принцесса”дек хис қилади. Сизнинг тарбиянгиз таъсири кўпроқ бўлганми ёки исмингизни?
Шахзода Матчанова:- Мен қаттиқ тарбия остида бўлганман дея олмайман, балки бунга сабаб оилада ягона фарзанд бўлганимдир, шунинг учун жуда кўп эркалатишган. Лекин ўзимни эркатой ва инжиқ хисобламайман, чунки қиз бола ўз меъёрини, хар нарсада чегарасини билиши лозим деб хисоблайман. «Принцесса»лик хислатимни ота-онамга, акаларимга кўрсатишим мумкин, лекин бошқа пайтда доим меъёрни билиш керак.
Шахзода (Зилола): -Қайси жанрдаги фильмларни яхши кўрасиз?
Шахзода Матчанова:- Рухан "синган” инсонни (шу пайт Зилола ажабланиб кулади). Яқинда бир фильмдаги сахнани олиб ташлашди, унда қиз ўзини ўлдирмоқчи бўлган сахна бор эди, афсус, жуда яхши роль эди. Мен шу рольни жуда хам истагандим.
Шахзода (Зилола): -Шунга ўхшаш ролларни ижро қилиш мумкин эмас деган гаплар бор, чунки реал хаётда таъсири бўлади дейишади. Шунинг учун баъзи актрисалар ўзини фильмда ўлик холида намоён қилишдан чўчиб рози бўлишмайди. Сиз хам таъсири бор деб хисоблайсизми?
Шахзода Матчанова:- Йўқ мен бундай деб ўйламайман.
Шахзода (Зилола): -Мен хам шундай бир рухий қийин бўлган рольни талқин қилишни жуда истагандим, режиссерлар эса хануз ё мактаб ўқувчиси, ё институтда ўқийдиган севиб қолган қиз тимсолидаги ролларни таклиф қилишади. Рад жавобини берган сайин улар хафа бўлшмоқда. Маълум бир жихатдан оғир хаёт йўлини босиб ўтган аёл ролини беринглар дейман. Майли керак бўлса рухий касалликлар касалхонаси билан боғлиқ бўлса хам қийин ролларни ижро қилишни истардим. Кейинги саволим: Ўзингизни "Принц”ингизни топдингизми?
Шахзода Матчанова:- Афсуски йўқ.
Шахзода (Зилола): -Хаётингизда пайдо бўлмагани сабаби бу номга сазоворлар йўқлиги билан боғлиқми? Ёки ўша қизлар орзусидаги йигитларнинг борлари бандми?
Шахзода Матчанова:- Менимча улар бор, лекин кам. Инсофли ва ақллилар бор, менинг атрофимда хам бор, кўнглимни олишни истаганлар хам бор, лекин, негадир кўнгил жим. Ва юрак анчадан бери "жиз” этмаяпти.
Шахзода (Зилола): -Қизлар учун биринчи ўринда оила бўлиши керакми ёки иш?
Шахзода Матчанова:- Оила. Мерилин Монро айтганидек "Карьера совуқ тўшагингни исита олмайди”. Мен хам шундай хисоблайман. Карьера келиб бирданига йўқ бўлиши хам мумкин, оилани эса яхши қуриб унга жиддий қаралса у хамиша биринчи ўринда бўлиб қолаверади.
Шахзода (Зилола): -Мен хам шу фикрдаман, чунки кўп машхур инсонлар хаёти хақида кўрсатувлар кўриб, аксарият ижодкор инсонлар ёлғизликда хаётини якунламоқда. Аёл киши учун оила жуда мухим деб ўйлайман.
Шахзода Матчанова:- Мен хам хозир ўйланиб қолдим. Хеч ким йўқ, лекин турмушга чиқишни истайман, менга қариндошлар кино оламини тарк этармидинг оилани деб деган савол беришади. Жон деб хамма нарсани ташлаб оила қуриб унга ўзимни бахшида қилган бўлардим.
Шахзода (Зилола): -Лекин Сизга шундай «Принц” учрашини истардимки, иш ва оила ўртсаида танлов қўймаслигини. Яқин инсонинг фаолиятингни тушуниб қўллаб-қувватласа бу жуда ажойиб. Албатта агар у Сиз ишончини тўлиқ қозона олсангиз қўллаб қувватлайди. Кейинги саволим:-Сўнгги томоша қилган фильмларингиздан қай бири Сизга маъқул келди?
Шахзода Матчанова:- "Пойма-пой”. Бошқа давлатлар фильмидан «Аватар», «Шерлок Холмс», Россиянинг "Похороните меня под плинтусом”, "Возвращение” фильмлари жуда ёқди.
Шахзода (Зилола): -Аёл киши учун севиш ва севилиш мухим нарса деб хисоблайсизми?
Шахзода Матчанова:- Ха. Севги бу хаёт мазмуни деб хисоблайман. Севгисиз инсон дағаллаша бошлайди ва бу унинг хаёти мазмунига таъсир қила бошлайди. Хар бир инсон хох у аёл бўлсин хох эркак у севиб севилиши керак.
Шахзода (Зилола): -Мучалингиз нима?
Шахзода Матчанова:- Арслон
Шахзода (Зилола): -Жавобларингиздан ўхшашликни бекор сезмабман мен хам арслон.
(Қизиғи бу лойиханинг бугунги сонида иштирок қилаётган уччала иштирокчилар, яъни учинчи мен хам арслон буржида эдик)
Шахзода (Зилола): -Арслон буржидаги аёллар, ўз қадрини биладиган, хеч қачон нотўғри қадам босмайдиган, ўзимни мақташ эмаску, яна яхши бека ва она бўлади дейишади. Яъни оиланинг оғирлиги уларга тушмайди. Масалан шундай одамлар хам бор, яқинда Людмила Гурченко билан боғлиқ кўрсатувни кўрганимда ўз хаётини сахнага бахшида қилгани ва ўз қизига умуман бефарқ эканлиги хақида гапирилганида «Нима қилай мен она бўла олмайман, она бўлишдек туғилмаганман, мен бундан уялмайман, мана сахна меники, лекин она бўлиш йўқ» деган эди. Билмадим, мен буни тўғри қабул қила олмадим. Аёл киши ўз фарзанди учун хамиша вақт ажрата олиши керак, фикримча агар исталса буни уддасидан чиқиш қийин эмас.
Шахзода (Зилола) тайёрланмаганлиги боис яна савол топишга ўйланиб қолади. Шу пайт Шахзода Матчанова: Майлими мен бир савол берсам?
Шахзода (Зилола):-Ха албатта.
Шахзода Матчанова: Турмушга севиб чиққан маъқулми, ёки удумларга хос ота-она танловига қарабми? Мажбур бўлиб турмушга чиққанларни баъзиларда кейин турмуш яхши кечади.
Шахзода (Зилола) -Биласизми бу жуда кўп бахсларга сабаб бўлган савол. 10 йил аввал, йўқ севиб турмушга чиқиш керак, ота-онага қулоқ солмай деган бўлардим. Хозир ёшим ўтган сайин, жуда кўп воқеаларни кўряпман, ўғлим хам ўсяпти, ёшлик пайтида севиб қолиб бошқа нуқсонларни сезишмайди, ота-оналар эса четдан уларнинг келажаги йўқлигини тушунишади. Гохида улар хақ, чунки ота-оналар танлагани билан турмуши яхши бўлганлар хам бор, лекин қизлар севиб турмушга чиқиб бир икки йилда ажрашиб кетишганлари хам бор. Шунинг учун, севиб турмуш қуриш керак, лекин онгни хам ишлатиш керак, бунда асосан ота-она ёрдам беради.
Шахзода Матчанова: Ўғлингиз севиб қолиб уйланаман деган қиз Сизга ёқмаса?
Шахзода (Зилола): -Уни танловини хурмат қиламан ва қарши чиқа олмайман. Албатта бундай бўлмайди деб ният қиламан, лекин жудаям қиз ёқмаса, унга тушунтиришга харакат қиламан. Тарбиялашга уринаман, гаплашиб кўраман, хулас боламни фикрини хурмат қиламан деб ўйлайман. Қарши чиқа олмайман, чунки тақиқланган мева доим ширин туюлади, ва хар қанча қарши чиққан сайин у интилаверади, ва натижада оқибати ўн баробар ёмон бўлиши мумкин. Шунинг учун хозирданоқ тарбияда бунга ахамият қаратаман, нима яхши-ю нима ёмон, қизлар қай холда ўзини қандай тутмаслиги лозим бўлган нарсаларни тушунтириб бораман. Хозир 13 ёшда ва ёшига хос бўлмаган даражада катталардек фикр юритади, жудаям севувчан, илк 9 ёшидаёқ севиб қолган. Ва менга у кўнглини доим очиб гапириб беради. 3 кунлаб кўзига ёш олган пайтлари бўлган, нима учун у қиз ўзини бундай тутяпти, мен уни севаманку, биз дўстмизку, нима учун менга бўлган эътиборни хам бошқа болаларга беради, майли дўст бўлсин лекин мен билан дўст бўлгандек эмас деб (кулади). Хуллас болаликдан нима яхшию нима ёмонлигини тарбиялаб уқтириб бориш керак.
Шахзода (Зилола): -Йўқ. Олдин жуда хам уяларди, мени хонандалигимни кимдир айтса жуда хам уяларди. Хозир катта бўлиб ғурурланса хам қўшиқларимни тингламайди, унга рэп ёқади. У яна хаддан зиёд бўянганларни ёқтирмайди, асли мен кам ишлатаман косметикани, лекин кайфиятимга қараб баъзида тирноғимга лак сурсам, уни ўчириб ташламагунимча қўймайди.
Sayyod :-Баъзи жавоблардан келиб чиққан холда савол туғилади, Шахзода Матчановани Шахзоданинг "Не қилиш керак” қўшиғи йиғлатганидан хабарим бор, хозир севмаганингиз ва суйган инсонингиз йўқлигини айтдингиз. Қандай қилиб қалбда йўқ бўлган хиссиётга боғлиқ қўшиқ шу даражада таъсир қилиш мумкинки хатто бу хисни билмай туриб таъсирланиб йиғлаш мумкин?
Шахзода (Зилола): Мен масалан 10-12 ёшларимда мухаббат хақидаги фильмни кўриб шундай йиғлаганманки онам кўриб қўрқиб кетган. Менимча қиз бола қалбида бу хиссиёт билан туғилади. Умрида севмаган аёлларни биламан, улар хаёти мобайнида бу хиссиётни кутиб, тушуниб, қадрлаб яшашади.
Sayyod :- 10 баллик даражада неччи балл севишга қодирсиз?
Шахзода (Зилола): 10 балл! Агар мен севмасам у инсон билан хеч қачон яшамайман.
Шахзода Матчанова: 8 бўлса керак.
Sayyod :-Мана бир бирингиз билан илк бора сухбатлашиб кўрдингиз, Сизларни Шахзода номи ва буржингиз арслон эканлигидан яна нималар ўхшашлигини сездингиз?
Шахзода Матчанова: Ўхшаш дунёқараш, тушунчалар деб ўйлайман
Шахзода (Зилола): Ха жудаям.
Шахзода Матчанова: Оила, хаёт ва севги тушунчалари ўхшаш. Билмадим менга шундай туюлди
Шахзода (Зилола): Менга бошиданоқ шундай туюлди, шунинг учун буржингиз хақида савол бердим.